Янги тариф режаси – олий даражадаги икки карра чексизлик!

  •   DiMaX
  •  3009
  •  07.08.2020 15:47

Янги тариф режаси – олий даражадаги икки карра чексизлик!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси ўзининг Uzonline бренди остидаги уй интернети учун янги тариф жорий этди. «UNLIM 10 Premium» деб номланган ушбу тариф режаси ҳақида икки карра чексиз ва энг юқори тезликка эга, дейилади UZTELECOM расмий сайтидаги хабарда.

ЎҚИНГ: Оператор 40% дан 90%гача «ҚАЙНОҚ ЧEГИРМАЛАР»ни эълон қилди!

Бу тариф режаси ўзида 300 Мбит/сониягача чексиз уй интернетини ва бутун Ўзбекистон бўйлаб чекланмаган чиқувчи қўнғироқларга эга уй телефони (IP-телефония/видеотелефония) хизматини мужассам этади. Тариф режаси орқали ҳеч бир тўсиқларсиз интернет оламида юқори тезликда «кезиш», шунингдек дақиқалар, соатлар ва ҳатто, кунлар ҳақида ўйламаган ҳолда яқинлар ва қадрдонлар билан уй телефони орқали суҳбат қуриш мумкин.

Бундай икки карра чексиз имкониятлар – бир вақтнинг ўзида интернет ва телефония хизмати тўлов қийматига киритилган тариф режаси Ўзбекистон бозорида илк маротаба туҳфа этилмоқда. Уй интернети аҳоли учун ҳеч қачон 300 Мбит/сониягача тезликда тақдим этилмаган.

«UNLIM 10 Premium» тариф режаси GPON технологияси бўйича уланган абонентлар учун фойдалидир. Агарда кундуз куни тезлик 10 Мбит/сонияни ташкил қилса, тунда (00:00 – 12:00) ушбу тезлик 300 Мбит/сониягача оширилади.

Шуниси эътиборлики, 300 Мбит/сония тезлиги абонент томонидан ўрнатилган ускунанинг конфигурациясига қараб, эълон қилинган тезликдан фарқ қилиши мумкин, аммо оператор томонидан бундай чекловлар бўлмайди.

Янги «UNLIM 10 Premium» тариф режаси ҳафида батафсил мазкур ҳавола ёрдамида танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком»нинг найрангини дастурчи фош этди!