Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

  •   DiMaX
  •  2190
  •  30.10.2018 10:40

Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!

Замонавий Мексика ҳудудидаги қадимги ҳиндуларнинг Теотиуакан шаҳрида энг йирик иншоот Қуёш пирамидаси бўлса, иккинчиси Ой пирамидаси бўлади. Ой ва сув маъбудасига атаб эрамизнинг III-V асрларида барпо этилган ушбу обида ҳам сиру синоатларга тўла.

ЎҚИНГ: Ниқоб аллақачон ечилган: юз йилликнинг жумбоқлари...

Ой пирамидаси ва унинг атрофларини яхшироқ ўрганиш учун тарихчилар ва геофизиклар ҳамкорликда бинонинг  электротомографик тадқиқини ўтказишди. Бунда янги технологиялардан фойдаланиш туфайли олимлар аввал маълум бўлмаган ер ости йўлини топишди.

Ушбу туннель 8 метрлик чуқурликда жойлашган бўлиб, унга кириш йўли пирамида олдидаги Ой майдонида жойлашган. Ер ости йўлининг охирида эса узунлиги 15 метрлик махсус хонага олиб боради. Олимларнинг фикрича, бу мазкур шаҳар аҳолисининг ёки улуғларининг дафн хонаси бўлган.

Айтиш керакки, қадимги ҳиндуларда ер ости йўллари тизими муҳим рамзий маънога эга. Дафнгоҳлар ва туннеллар уларда нариги дунё – марҳумлар оламининг ҳамда муқаддас сув оқимининг рамзи ҳисобланади. Уларни ўрганишда янги технологияларни қўллаш эса мисли кўрилмаган ютуқларга олиб келаётир.

ЎҚИНГ: Энди қабр тошлар ҳам iPhone кўринишида бўладими?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!