Янги технология: қурилмалар бир-биридан симсиз қувват олади

  •   Saroy
  •  1735
  •  27.07.2018 16:12

Янги технология: қурилмалар бир-биридан симсиз қувват олади

Apple’нинг янги патентида  қурилмаларини ноодатий тарзда қувватлантириш усули ҳақида ёзилган. Буюртмада икки йўналишга ҳам ток узата олиши мумкин бўлган симсиз зарядка ғалтаги ҳақида гап боради. Шундай қилиб, назарий жиҳатдан олиб қараганда,  iPad ёки MacBook   iPhone X ёки iPhone 8 смартфонини симсиз қувватлантира олади, улар эса, ўз навбатида ўзидан кичикроқ қурилмаларни зарядлай олади.

ЎҚИНГ:Samsung бехосдан Galaxy Watch’нинг сурат ва жиҳатларини эълон қилиб юборди

Ҳозирда iPad ёки MacBook  симсиз зарядлаш учун  индукцион ғалтаги билан чиқарилмайди, Аммо келажакда бу гаджетларни қувватлантиришнинг янги усулига айланиши мумкин. Патентда  MacBook бир нечта қувватлантириш нуқталари билан кўрсатилган, улардан MacBook билан iPhone ва Apple Watch каби бошқа  икки ёки учта қурилмалар ўртасида электр узатишда фойдаланиши мумкин. Қурилмалар бири бошқасининг устида ёки остида туришига қараб қувват олади ёки қувват узатади.

ЎҚИНГ:Янги MacBook Pro ноутбукида янги муаммо: плата лат еса маълумотлар қайта тикланмайди

MacBook, шу йўл билан бошқа қурилмалар учун «қувватланиш гиламчаси”га айланади. Қолаверса, Apple Watch соатини ҳам iPhone дисплейи устига жойлаштириб, қувват олдириш мумкин бўлади.

Энди гап Apple’нинг симсиз қувватлаш ғалтагининг кирувчи ва чиқувчи ток орасида қандай қилиб қизиб кетмасдан уланиш масаласини тезроқ ҳал қилишида қолди. Ушбу технология ҳаётга жорий қилингунича эҳтимол йиллар ўтар (агар у қачонлардир амалга ошса, албатта). Ҳозирча эса, ҳеч бўлмаганда AirPower “гиламчаси” чиққанда эди, дея таъкидланади мазкур хабарда.

ЎҚИНГ:Apple’нинг боши қотган: энг қиммат MacBook Pro дўконларга қайтарилмоқда

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!