Янги тил ўрганишда қийналяпсизми? Муаммо ҳал!

Янги тил ўрганишда қийналяпсизми? Муаммо ҳал!

Ҳаммамизга маълум, тил ўрганишда аҳамият қаратиш керак бўлган энг муҳим жиҳатлардан бири янги сўзларни ўрганиш ва уларни доимий равишда такрорлаб боришдир.

Замонавий технологийлар бошқа кўплаб жабҳаларда қулайлик яратгани сингари тил ўрганиш жараёнини ҳам бир қадар осонлаштирди. Ҳозирда интернетдан турли иловаларни юклаб олиб, исталган тилни ўрганиш мумкин. Аммо ҳамма илова ҳам сифатли эмас. Биз сизга қуйида таништирмоқчи бўлган илова эса, аксинча, жуда сифатли, ишлатишга қулай ва мароқлидир.

WordTheme иловасини ўз қурилмангизга юклаб олиш билан сизнинг тил ўрганиш амалиётингиз анча осонлашади. Ушбу дастур ўз луғатингизни қуриш ва уларни такрорлаб бориш учун мўлжалланган. Яъни айтайлик, инглиз тилини ўрганмоқчисиз. WordTheme'ни юклаб олиб, янги ўрганган сўзларинингизни ва уларнинг изоҳи/таржимасини иловага киритасиз ва исталган пайт янги лексикаларни такрорлаб боришингиз мумкин бўлади.

Иловадан мутлақо бепул фойдаланиш имкони мавжуд, аммо унинг про верисясини Play Store'дан атиги 3.39 долларга сотиб олиб, дастурдан рекламаларсиз ишлатсанги бўлади (ва яна бошқа функцияларга ҳам, албатта).

Дастурни ишга туширганингизда асосий ойнанинг пастки томонида «Мавзу қўшиш», «Такрорлаш ўйинлари» ва «Сўз қўшиш» тугмаларини кўрасиз. Агар сўзларни мавзуларга бўлиб ўрганмоқчи бўлсангиз, «Мавзу қўшиш» тугмаси ёрдамида янги мавзу яратиб, унинг ичига ўрганган сўзларингизни киритиб қўйсангиз бўлади. Сўз яратишда эса ўрганилаётган тилдаги сўз, унинг изоҳи/таржимаси ва бошқа тафсилотларни ҳам киритишингиз мумкин. Бошқа тафсилотлар деганда сўзнинг қайси туркумга мансублиги, расмий ёки норасмий нутқда ишлатилиши, у билан бирга келувчи бошқа сўзлар, синоним-антонимлар ҳамда сўзни изоҳловчи расмни назарда тутдик.

Ўрганган сўзларингизни иловада сақлаганингиздан сўнг, уларни мустаҳкамлаш учун турли ўйинлар ўйнасангиз ҳам бўлади. Масалан, флеш-карталар, сўз таржимасини топиш, имло ўйинлари ва эшитиб ёзиш кабилар. Иловага SuperMemo 2 алгоритми интеграциялаштирилган бўлиб, бу эслаб қолишга қийналаётган сўзларингизни кўпроқ такрорлаш, сиз учун осонроқ бўлган жумлаларни эса камроқ такрорлаш имконини яратади. Бундан ташқари, ўйинлар ўйнагангиздан сўнг, маълум бир сўзни неча фоиз ўрганганигиз ҳам кўриниб туради.

WordTheme'нинг қулайлик томонларидан яна бири шуки, иловада бир неча луғат яратишингиз мумкин. Яъни, масалан, бир вақтнинг ўзида ҳам инглиз, ҳам немис тилини ўрганаётган бўлсангиз, ҳар икки тил учун алоҳида луғат яратиб олиш мумкин.

Дастурнинг бошқа бир қулайлиги шундаки, яратган луғатларингизни Googel Drive билан синхронлаштириш имкони мавжуд. Бунда агар бехосдан дастурдаги барча маълумотлар ўчиб кетса ҳам, сизнинг маълумотларингиз булутда мавжуд бўлади ва уларни яна осонлик билан юклаб олиш мумкин. Шунингдек, яратган луғатингизни дўстлар билан улашиш фунскияси ҳам бор.

Илованинг пуллик версиясида эса сўзларни рангларга кўра гуруҳлаш имкони мавжуд.

Бир сўз билан айтганда, WordTheme дастури тил ўрганиш учун ҳақиқий зўр қуролдир. Илова тил ўрганишингизда сизга чинакам кўмакчи бўлиб хизмат қилади.

ЎҚИНГ: Инглиз тилини ўрганиш учун 15 та энг яхши илова

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!