Янги вакансия: TikTok’да роликлар кўриб, ойига 250 минг рублгача ишлаб олинг!

  •   DiMaX
  •  842
  •  17.08.2021 11:10

Янги вакансия: TikTok’да роликлар кўриб, ойига 250 минг рублгача ишлаб олинг!

Эсласангиз керак, Opera браузери шунчаки икки ҳафта интернет кавлаб ўтириш учун 8000 евро миқдорида маош белгилаб, ишга чақирган эди. OPSYS компанияси эса янада ғалати вакансия эълон қилган: уларга геймер зарур экан, тағин маоши – йилига 41 минг доллар!

Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Telegram’да янги вакансиялар очилди, ишлайсизми?

Москвада эса TikTok томоша қилиш бўйича мутахассис лавозимига ишга таклиф қилишяпти. Айни дамда Россия пойтахтида бўлиб турганлар учун бу – зўр имконият, маоши эса ойига 250 минг рублгача боради!

SuperJob порталида ушбу вакансияни «Новые Новые Медиа» компанияси эълон қилган. Бу – блогерлар билан ишловчи ҳамда TikTok тарғиботи билан шуғулланувчи реклама агентлигидир.

Номзодга қўйиладиган талаблар ҳам зўр: «TikTok иловасини оча олиш», «“дарёлар” – бу табиий сув оқими эмаслигини билиш», видеода қайси тренд акс этаётганини уч нотадаёқ топиш ва стрессга чидамлилик.

Ушбу лавозимда иш билан суткасига камида саккиз соат тўлиқ банд бўлиш талаб этилади, лекин масофадан ишлаш таклиф этилмоқда.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!