Янги версиядаги «Яндекс»: сўзларга эмас, мазмунига қараб қидиради!

  •   DiMaX
  •  1071
  •  23.08.2017 17:53

Янги версиядаги «Яндекс»: сўзларга эмас, мазмунига қараб қидиради!

«Яндекс» интернет-компанияси ўз қидирув тизимининг янги версиясини ишга туширди. У «Королев» излаш алгоритмига асосланган, деб ёзади Известия нашри.

Мазкур қидирув алгоритми ўзгача услубда ишлайди: у нейрон тармоғи ёрдамида қидирув сўровининг маъносини веб-саҳифа мазмуни билан таққослаб текширади, дейди компания.

Яъни, «Королев» алгоритми веб-саҳифалардан фойдаланувчининг сўровидаги сўзларни изламайди, балки сўров мазмунини англаган ҳолда, фойдаланувчи айнан нимани назарда тутаётганини «тушуниш»ни ўрганиб боради ва шунга қараб, интернетдан ўша мазмундаги матнли саҳифаларни топиб кўрсатади.

 «Яндекс» қидирув хизматининг аввалги излаш алгоритми «Палех» деб номланган бўлиб, у сўров мазмунини фақатгина саҳифа сарлавҳаси билан солиштириб излар эди. «Королев» бўлса нафақат сарлавҳанинг, балки бутун бошли саҳифанинг мазмунини таҳлил этувчи нейрон тармоғидан фойдаланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!