Янги Vivo Z1i: тавсифи ҳам, нархи ҳам маълум

  •   Saroy
  •  2882
  •  02.07.2018 14:32

Янги Vivo Z1i: тавсифи ҳам, нархи ҳам маълум

Май ойида Vivo компанияси Vivo Z1 смартфонини намойиш қилганди. Энди эса, компания ўзининг оддийроқ моделини тақдим этмоқда. Янги аппарат Vivo Z1i, деб аталадиган бўлди.

Vivo Z1i кенгформатли, қирқмали, 6,26 дюймли экран билан таъминланган бўлиб, у  2280 га 1080 пикселли бўлади. Аппаратнинг асосини  Adreno 509 графикали Snapdragon 636 ташкил этган. У 4 гигабайтли тезкор хотирага ҳамда 128 гигабайтли ички хотирага эга бўлади. Хотираси 256 гигабайт бўлган карта учун слот ҳам бор.  Асосий қўш камерасининг модули 13 га 2 Мп. Олд камераси 16 Мп бўлган тасвир датчиги билан таъминланган. Орқа қопқоғида бармоқ излари сканери жойлашган. Шунингдек, LTE, GPS/ГЛОНАСС, Bluetooth и Wi-Fi модуллари ҳам бор. Батареясининг сиғими 3260 мАч.

ЎҚИНГ: Vivo бир йўла иккита смартфонни намойиш қилди

Янги Vivo Z1i аллақачон Хитой бозорларида сотилмоқда. Қурилма қизил, қора ва тилларангда тақдим этилмоқда. Смартфоннинг нархи  286 АҚШ доллари, яъни акаси Vivo Z1’дан қимматроқ, акаси сотувга старт олганда 281 доллар эди, кейинроқ нархи тушиб кетди ва ҳозир 240 доллар туради.

Тўғрисини айтганда, янги қурилмани ўртача тавсифи ва нархи билан  iPhone X’нинг навбатдаги нусхаси  деса ҳам бўлади. Унинг янги рақобатчилари сифатида  Xiaomi Redmi Note 5  ва  Neizu E3 моделларини айтиш мумкин.

ЎҚИНГ: Vivo дунёдаги энг инновацион смартфоннинг янгиланган версиясини тайёрламоқда

 

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!