Янги йил арафасида «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олинг!

  •   DiMaX
  •  10026
  •  02.12.2020 09:44

Янги йил арафасида «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олинг!

Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларидан бири яқинда 31 декабргача давом этувчи 90% чегирмали «GOLD» акциясини жорий этган бўлса, бошқаси нақ 28 февралгача 90% чегирма эълон қилган. Яна бир компания эса ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режасини чиқарган.

ЎҚИНГ: 31 мартгача «Ёрқин куз»: нақ 15 та тариф режасида чексизгача дақиқа, қўшимча SMS ва мегабайтлар!

UZTELECOM ҳам Янги йил арафаси «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» акциясини эълон қилди – унда эски нархлар эвазига, икки баравар кўпроқ Интернет-тўпламлар тақдим этилади!

Ушбу акция «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг филиали – Uzmobile уяли алоқа операторининг GSM мобил алоқа тармоғи абонентлари (ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар) учун жорий этилган. Улар махсус Интернет-пакетларни одатдаги нархларда сотиб олиб, эвазига эса трафикдан икки баравар кўпроқ фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар! Мисол учун, агар абонентлар аввал 500 МБни 10000 сўм эвазига сотиб олган бўлсалар, энди эса ушбу нарх эвазига 1000 МБ Интернет-трафикка эга бўладилар!

Интернет-пакетларни таклиф қилинган USSD-буйруқлар ёрдамида ёки 9999 қисқа рақамига SMS-хабар юбориш орқали фаоллаштириш мумкин.

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Жисмоний шахслар учун тўпламларни фаоллаштириш:

Юридик шахслар учун пакетларни фаоллаштириш «Мобил бюджет» хизматига уланганда USSD-сўров ёрдамида, SMS, мобил илова орқали амалга оширилиши мумкин:

«ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» акцияси 2020 йилнинг 1 декабридан 31 декабригача, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи UZTELECOM абонентлари учун амал қилади. Акция шартлари юзасидан батафсил маълумот билан танишиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Сиз ҳам «GAP»га қўшилинг ва Galaxy A21 ютиб олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!