Янги йилда Xiaomi, Google ва бошқа компаниялардан янгича смартфон кутаверинг

Янги йилда Xiaomi, Google ва бошқа компаниялардан янгича смартфон кутаверинг

Охирги бир неча ойдан буён смартфонлар экранлари борасида ишончли маълумотлар сизидирб келаётган Росс Янгнинг маълум қилишича, 2021 йил, айниқса, йилнинг иккинчи қисми, букламафонлар учун муҳим йил бўлади.

Янгнинг айтишича, янги йилнинг иккинчи ярмида Oppo, vivo, Xiaomi ва Google компаниялари букламафонлар тақдим қилади. Samsung ўзининг Galaxy Z Fold, Z Flip2 ва Z Flip Lite моделларини тақдим қилиши ҳам кутилаётир.

Хитойлик смартфонсозларнинг букланувчан смартфонлар оламига кира бошлаганига таажубланмаса ҳам бўлади, бироқ Google'нинг ҳам букланувчан Pixel смартфонини чиқариши эътиборга молик.

Янг Twitter'даги твитида «букланувчан смартфонлар» жумласидан фойдаланган бўлса-да, янги йилда чиқажак моделлар худди Oppo X 2021 концепциясига ўхшаш ўрама модель бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: 2021 йилги Android'лар борасида 10 башорат