Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

  •   DiMaX
  •  3093
  •  29.12.2020 13:50

Янги йилни янгиланган UNLIM тарифлари билан кутиб оламиз!

UZTELECOM абонентлар учун ажойиб янги йил совғаси тайёрлади – у 2021 йилни UNLIM сериясининг янгиланган тарифлари билан қарши олишни таклиф этмоқда. Янгиланган тарифлар тўпламида янада юқори тезликда Интернет тармоғига уланиш таъминланади, дейилади компания расмий хабарида.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа операторидан «ЯНГИ ЙИЛ ОЛДИ ЧEГИРМАЛАРИ» акцияси!

«Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг таъкидлашича, тезлик ўртача 1,5-2 баробарга оширилган бўлса, абонент тўловининг нархи эса аввалгидек ўзгаришсиз қолган. Шу билан бирга, тезлик даражаси юқори бўлган тариф режаларда абонент тўлови янада арзонлаштирилган. Мисол учун, агарда «UNLIM 100» тариф режасининг абонент тўлови аввал 599 минг сўмни ташкил этган бўлса, эндиликда янги тўпламда ушбу тариф режанинг абонент тўлови 399 минг сўмни ташкил этади.

Абонентларнинг кўплаб илтимосларига кўра, илк маротаба аҳоли учун ҳақиқатан 300 Мбит/с тезликка эга бўлган тезкор чексиз тариф режалари, шунингдек 1 000 Мбит/с тезликка эга «гигабит тезлик» жорий этилди.

Кўплаб тарифлар икки карра чексиз тарифга айланди, сабаби – нафақат интернет-трафикка, балки IP-телефония учун бутун Ўзбекистон бўйлаб суҳбатлар дақиқасига чекловлар олиб ташланди. Юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш ҳамда сифатли телефония орқали суҳбат қуриш эндиликда чексиз ва узоқ!

ЎҚИНГ: UZTELECOM интернетни нақ икки баробарга арзонлаштирмоқда!

«UNLIM» сериясидаги тариф режаларига уланган жорий абонентлар учун янги шартлар 2020 йилнинг 28 декабрдан эътиборан кейинги ҳисоб-китоб даврининг биринчи кунидан бошлаб (ҳар бир абонент учун алоҳида) амал қилади. Батафсил тушунчага эга бўлиш учун қуйидаги шартларни кўриб чиқишингиз мумкин:

Шунингдек, ҳар бир абонент ўз хоҳишига кўра ўзига мос бўлган тарифларни шахсий кабинет орқали сайтнинг ушбу ҳаволаси ёрдамида, шу билан бирга MyUZTELECOM мобил иловаси (Android ва iOS) орқали ҳамда сотув ва хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюрган ҳолда танлаши мумкин.

Абонентлар учун тарифларда ёқимли ўзгаришлар жуда ҳам кўп, мисол учун, «UNLIM SUMMER» аксияли тариф режада тезлик 10 Мбит/с ўрнига 20 Мбит/с.ни ташкил қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида «UNLIM» сериясидаги олтита тариф режалари (30, 40, 60, 100, 300, 1000) ўзида чексиз IP-телефония хизматини мужассам этади. Авваллари IP-телефония бўйича чексиз суҳбатлар фақат «UNLIM Premium» тариф режасида мавжуд бўлган.

Тарифлар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Мобил иловадан фойдаланиб, 3750 МБгача бонуслар олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!