Янгича дизайн билан YouTube янада чиройлироқ кўринмоқда

Янгича дизайн билан YouTube янада чиройлироқ кўринмоқда

YouTube яқинда ўзининг 17 йиллигини нишонлади ва шу муносабат билан компания платформага бироз дизайн ўзгариштиришларини киритди. Янги дизайн билан тугмалар юмалоқланган бурчакли алоҳида шакллар ичига олинган.

Ambient режими эътиборли ўзгаришларнинг бири бўлиб, бунда ушбу режим видеодан олинган рангларни орқа фонга сочади. Тунги мавзуда видеоларни у билан кўриш янада чиройлироқ бўлади.

Кундузги мавзуда эса плейлистлар ҳам шундай хусусиятга эга бўлади. Қолаверса, тунги мавзу эндиликда янада қорароқ қилинган ва у веб, мобил ва Smart TV платформалари учун тарқатилади.

Платформанинг асосий хусусияти, видео плеерга ҳам сезиларли ўзгаришлар киритилган. Масалан, энди сиз видеоларни худди "чимчилаш" ёки аксинча ҳаракат билан яқинлаштиришингиз ёки узоқлаштиришингиз мумкин.

Шунингдек, видеодаги керакли кадрни топиш энди янада осон: видеонинг маълум бир жойини қидираётганингизда YouTube сизга рамкама-рамка кадрлар превюсини кўрсатиб беради.

Видео превюлари ҳам энди юмалоқ бурчак билан кўринади. Ушбу ўзгаришлар билан YouTube ҳам Google'нинг Material You дизайнига мосланган.

ЎҚИНГ: Google бошланғич синф смартфонлари учун Android 13 Go версиясини тақдим қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!