Янгича Galaxy S21 5G чиқди, лекин Samsung бу гал анча эҳтиёткор!

  •   DiMaX
  •  706
  •  20.05.2021 09:57

Янгича Galaxy S21 5G чиқди, лекин Samsung бу гал анча эҳтиёткор!

Samsung компанияси узоқ вақтдан бери Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб ва унинг муҳим тадбирларига бағишланган гаджетлар чиқариб келади. Жанубий кореялик техногигант энг сўнгги – Galaxy S21 флагманининг ҳам «олимпия» версиясини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 ҳамда Galaxy S21+ тақдим этилди: видеоси, нарх ва жиҳатлари

Samsung ўтган йили Galaxy S20 Plus флагманининг олимпия ўйинларига бағишланган Galaxy S20+ 5G Olympic Edition талқинини чиқарган бўлиб, унинг орқа панелига Tokyo 2020 логотипи туширилган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли бултур бу оламшумул спорт тадбири ўтказилмай қолди.

«Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади» деганларидек, компания бу йилги – Samsung Galaxy S21 5G Olympic Edition моделининг орқасига олимпиада ўйинлари ва йили ҳақида ёзмасдан чиқарди.

Унинг орқа қопқоғида фақатгина бешта ҳалқадан иборат олимпия логотипи бор, холос. Гарчи ўтган йилги ёзги Олимпия ўйинлари расман 2021 йилга қолдирилган бўлса-да, Samsung унинг бу йил ҳам ўтказилмаслиги мумкинлигини ўйлаб эҳтиёткорлик қилган.

ЎҚИНГ: Путин Трампга совға қилган ЖЧ–2018 тўпининг ичидан қандай чип топишди?

Samsung Galaxy S21 5G Olympic Edition фақат Японияда, NTT Docomo уяли алоқа оператори томонидан сотилади. Орқа панелидаги олимпия ҳамда Docomo логотиплари, шунингдек, олимпия ҳалқалари акс этган бетакрор обойларини айтмаса, ушбу версиянинг стандарт Galaxy S21 5G моделидан фарқи йўқ.

Ишлаб чиқарувчи Samsung Galaxy S21 5G Olympic Edition нархини ва савдога қўйилиш вақтини ҳозирча маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!