Янгича ҳисоблаш моделига эга Geekbench 5 расман тақдим қилинди

Янгича ҳисоблаш моделига эга Geekbench 5 расман тақдим қилинди

Geekbench синтетик тести яратувчиси бўлган PrimateLabs компанияси платформанинг янги бешинчи версияси Geekbench 5'ни тақдим қилди. Янги версия ҳозирда Windows, Linux, macOS ва iOS'лар учун тақдим қилиниб бўлди, Andoroid'га шу ҳафта ичи етиб келиши керак.

Дастур муаллифларининг айтишича, CPU ва GPU'ларнинг иккаласини ҳам баҳолаш моделлари эндиликда бутунлай янги усулда амалга оширилиб, қурилма энг сўнгги иловаларни юклашда дуч келадиган муаммоларни ўзида акс эттиради. Янги версия Geekbench'да macOS учун Қора фон режими ҳам бор, iOS 13 учун эса йил охирига қадар мавжуд бўлади.

Geekbench 5'да, шунингдек, 32 разрядли процессорлар ва оператисон тизимлар қўллаб-қувватланмаслиги (фақат 64 разрядли оперцион тизим ва чипларнинг қўллаб-қувватланиши) ҳам эътибор бериш керак бўлган жиҳатлардан. Ушбу процессорларнинг синовдан ўтказилмаслиги натижасида Geekbench эндиликда каттароқ ҳажмли маълумот ҳамда узоқроқ ишлаш вақтига эга янада истиқболли синтетик синовларни ўз ичига олади.

Эндиликда ҳисоблаш жараёнининг бутумлай ўзгача бўлиши Geekbench 5'дан олинган синов натижларини Geekbench 4 ва унинг суб-версияларидаги баллар билан таққослаб бўлмайди деганидир.

ЎҚИНГ: AnTuTu ҳақида нималарни биласиз?