Янгича совутиш тизимига эга бўлган ўйинбоп смартфон тақдим этилди

Янгича совутиш тизимига эга бўлган ўйинбоп смартфон тақдим этилди

Asus компанияси ниҳоят ROG Phone 6D ва 6D Ultimate моделларини тақдим этди. Dimensity чипи билан жиҳозланган ушбу икки қурилма ROG Phone 6 ва 6 Pro моделлари билан битта серияни ташкил қилади 

Чипнинг максимал кучидан фойдаланиш учун Asus янгича совутиш тизимини яратди. Икки смартфон Dimensity 9000+ чипи билан жиҳозланган. Улар хотира ҳажми бўйича фарқ қилади, яъни оддий модель 16/256ГБ гача хотирага эга бўлса, Ultimate моделлининг максимал хотира ҳажми 16/512ГБ бўлади. 

Икки қурилма HDR10+ имкониятига эга бўлган 6.78 дюймли OLED дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей 165 гертс янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Бу жиҳатдан икки смартфон ROG Phone 6 ва 6 Pro моделларидан фарқ қилмайди. 

Камера техник кўрсаткичлари ҳам ўзгармаган. Янги смартфонларга 50МП асосий, 13МП ультракенг, 5МП макро ҳамда 12МП селфи камералар ўрнатилган. Аккумулятор ҳажми ҳам ўзгармаган - 6,000 мАс. Уни 65 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

Иккала қурилманинг дизайнида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган. 6D Ultimate моделлининг орқа панелига ROG Vision PMOLED дисплейи ўрнатилган бўлса, стандард модель RGB LED чироқлари билан ёритилган ROG логотипига эга. 

ROG Phone 6 ва 6 Pro учун яратилган аксессуар янги қурилмаларга ҳам мос келади. ROG Phone 6D Ultimate моделининг орқа панелида ноёб AeroActive портали жойлашган. 

Махсус букланувчи механизми билан AeroActive портали ички компонентларга тўгридан-тўгри йўл очиб беради. AeroActive Cooler 6 совутиш аксессуари уланганда портал автоматик равишда ҳаво йўлини очади. Бу эса ўз навбатида парракка иссиқликни яхшироқ тарқатиб, қурилма унумдорлигини сақлаб қолишга ёрдам беради. 

Компания икки қурилмани фақат куларнаг рангда тақдим этди. Англияда ROG Phone 6D моделининг нархи 799 фунт, 6D Ultimate моделининг нархи эса 1199 фунтдан бошлади. AeroActive Cooler 6 аксессуарининг нархи эса 89 еврони ташкил қилади. 

ЎҚИНГ: Барча iPhone 15 смартфонлари динамик оролга эга бўлади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!