Янгиланган бестселлер – Redmi Note 8 2021 сотувга чиқди: нархлари ва фарқлари

  •   DiMaX
  •  25853
  •  26.05.2021 09:53

Янгиланган бестселлер – Redmi Note 8 2021 сотувга чиқди: нархлари ва фарқлари

2019 йилги Redmi Note 8 смартфони хитга айланган, ўтган йилнинг илк чорагида ҳам, биринчи ярмида ҳам энг харидоргир смартфонлар рейтингларига кирган. Шунинг учунми, Xiaomi компанияси куни кеча уни янгиланган талқинда қайта намойиш этди.

ЎҚИНГ: Янги рейтингда iPhone 11’дан кейинги – иккинчи ўринни атиги 140 долларлик смартфон эгаллади!

Шундай қилиб, Redmi Note 8 2021 номини олган янги смартфон ташқи кўриниши жиҳатидан ўша 2019 йилги моделдан фарқ қилмайди. Умуман олганда, унинг «ички дунёси»да ҳам фарқлар унчалик кўп эмас ва улардан асосийси – Qualcomm Snapdragon 665 ўрнига MediaTek Helio G85 процессори қўлланганидир.

Redmi Note 8 2021 диагоналига 6,3 дюймлик, Full HD+ форматли (2340х1080 пикселлик) дисплейга эга. Corning Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган экраннинг кемтигига 13 мегапикселлик олд камера жойланган. Смартфоннинг бош камераси эса 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг ҳамёнбоп смартфони iPhone, Galaxy S21 ва ҳатто S21 Plus’лардан ҳам зўр чиқди!

2021 йилги Redmi Note 8 моделининг ҳам бармоқ изи сканери орқа панелга ўрнатилган, 4000 мА/соатлик аккумулятори эса 18 ваттлик тезкор заряд олади. Xiaomi уни қадоғиданоқ энг янги – Android 11 операцион тизими базасидаги MIUI 12.5 график қобиғи билан чиқарган.

Кеча – 25 май санасидан Redmi Note 8 2021 савдоси бошланган бўлиб, уни оқ, кўк ва қора корпусларда сотишяпти. Нархи эса тезкор/доимий хотира ҳажмига қараб: 4/64 гигабайтлиги 169 доллар бўлса, 4/128 гигабайтлиги учун 189 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!