Янгиланган iPad Pro планшети нархи 259 доллардан бошланади

  •   DiMaX
  •  904
  •  09.03.2018 11:04

Янгиланган iPad Pro планшети нархи 259 доллардан бошланади

Купертинолик техногигант ўзининг айрим маҳсулотларининг янги моделларини нархларини пасайтирган ҳолда чиқариши мумкин. Бу ҳақда Economic Daily нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг кучли планшети ҳозирданоқ маълум бўлди

Хабарга кўра, дунё бўйлаб iPhone X савдолари кўнгилдагидек кетмаганлиги Apple компаниясининг иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир этган. Ахир, купертиноликнинг даромади ярмини айнан смартфонлар савдосидан келадиган фойда ташкил этади-да. Мазкур камомад ўрнини қоплаш мақсадида, «Олма» бошқа сегментлардаги таклифларини арзонлаштирган ҳолда янгилаши мумкин.

Таҳлилчилар фикрига кўра, бу йилнинг сентябрида тақдим этиладиган, суюқ кристалли дисплейининг ўлчами диагоналига 6,1 дюйм бўлган iPhone 649 дан 749 АҚШ долларигача баҳоланади. Экрани 9,7 дюйм бўлган iPad Pro планшети эса янгиланган талқинда 259 доллардан бошлаб сотилиши айтилаётир. Янгиланган MacBook Air ноутбуклари эса 799 – 899 доллар атрофида савдога чиқарилиши прогноз қилинган.

Эслатиб ўтамиз, булар – ҳали таҳлилчиларнинг прогнозларидир. Apple маҳсулотларининг ҳақиқий нархи эса компания уларнинг расман тақдим этгач аниқ бўлади.

ЎҚИНГ: Пойтахтимизда iPhone X ва бошқа айфонларнинг нархлари (2018 йил 3 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.