Янгиланган мобил интернет: мегабайт эмас, балки гигабайтларни қарши олинг!

  •   DiMaX
  •  1757
  •  01.06.2021 15:32

Янгиланган мобил интернет: мегабайт эмас, балки гигабайтларни қарши олинг!

«Ўзбектелеком» акционерлик компанияси GSM стандарти (Uzmobile уяли алоқа оператори) абонентлари учун 30 кунлик интернет-тўпламларга ёқимли янгиланишларни киритмоқда. Бу тўғрида UZTELECOM ўз расмий сайти орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Мобил оператор 20 июнгача акция эълон қилди: нақ 90 фоизлик чегирма!

2021 йил 1 июндан бошлаб UZTELECOM 30 кунлик Интернет-тўпламлар қаторига улкан ўзгаришлар киритиб, уларни янада каттароқ, жозибалироқ ва арзонроқ қилади!

Ўзгаришларнинг асосий хусусияти интернет-трафик ҳажмини ҳисоблашнинг янги тизимига ўтишдир! Энди UZTELECOM мегабайт эмас, балки гигабайт мобил интернетни янада ёқимли ва ҳамёнбоп нархлар эвазига тақдим этади! Янгиланган интернет-тўпламлар қатори энди трафик ҳажми 1 ГБ дан 75 ГБгача бўлган, нархи эса 9 000 дан 110 000 сўмгача бўлган 11 та вариантни ўз ичига олади.

Масалан, одатдаги 25 000 сўмга энди абонентлар 5000 МБ эмас, балки 5 ГБ сотиб олишлари мумкин, бу эса харидни анча фойдали ва жозибали қилади. Энг кичик 1 ГБ тўплам 30 кунга 9 000 сўмга, энг каттаси 75 ГБ эса 110 000 сўмга тақдим этилади.

 

30 кунлик интернет-тўпламлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний ва юридик абонентлар учун мавжуд. Интернет-тўпламлар одатдаги усулда – USSD-буйруқ, SMS-сўров ёрдамида, MyUztelecom мобил иловаси ва Абонентнинг шахсий кабинети орқали, шунингдек, колл-марказ ёки UZTELECOM савдо ва хизмат кўрсатиш пунктлари операторлари ёрдамида фаоллаштирилади.

Шунингдек, юридик шахслар Интернет-тўпламларни «Мобил бюджет» хизмати ёқилганда (*222# USSD-менюси орқали) фаоллаштириши мумкин.

Муҳим: Интернет-тўпламнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, ушбу гуруҳнинг кейинги интернет-тўпламини фаоллаштирилмаса, қолиб кетган гигабайтлар сақланмайди.

Батафсил маълумот билан мазкур ҳаволада танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Операторларга интернет тезлигини кўрсатишда «-гача» қўшимчасидан фойдаланиш расман тақиқланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!