Янгиланган Telegram’да анимацияли фонлар ва бошқа янги имкониятлар

  •   DiMaX
  •  833
  •  26.06.2021 17:39

Янгиланган Telegram’да анимацияли фонлар ва бошқа янги имкониятлар

Telegram янгиланиб, унга жамоавий видеочат (гуруҳли видеоқўнғироқ) функцияси қўшилгани ҳақида ёзган эдик. Унинг жамоаси мессенжердаги анимацияли фонлар ва умуман анимациялар, шунингдек, кириш ахбороти эслатмалари, бот менюси, ярим шаффофлик ва янги илова иконкалари ҳамда стикерларни импорт қилиш каби имкониятлар ҳақида алоҳида хабар чиқарган.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси iPhone эгаларини «Apple’нинг қуллари» деб атади!

Telegram Uzbekistan расмий канали эса оригинал эълонни ўзбекчага ўгириб чоп этган ва унда шундай дейилади:

Гуруҳли видео чақирувларга қўшимча равишда ушбу янгиланиш анимацияли фонлар ва хабарларни юбориш анимациялари, шунингдек, янги ботлар учун меню тугмаси, стикерларни импорт қилишнинг янги усуллари, аккаунтингизни хавфсиз сақлаш учун эслатмалар ва бошқаларни тақдим этади.

Анимацияли фонлар

Чатлар учун анимацияли фонларни кутиб олинг – хабар алмашинув иловасида биринчи марта! Бунда бир нечта рангли градиент фонлар алгоритмик ҳосил қилинади ва ҳар сафар хабар юборганингизда чиройли ҳаракатланади.

Дизайнерларимиз ушбу равон, энергия тежамкор анимацияларни барча бирламчи мавзуларга қўшди.

Созламаларда яна бошқа анимацияли фонларни топишингиз мумкин. Android: Чат созламалари > Фонни ўзгартириш. iOS: Кўриниш > Чат фони.

Фонларни яратиш ва улашиш

Бирламчи вариантлар етарли бўлмаган тақдирда ўз анимацияли фонларингизни яратиш жуда осон. Анимация қулфини очиш учун учта ёки тўртта ранг танланг, кейин қўшимча услуб учун ихтиёрий нақш қўшинг.

Тайёр бўлгач, анимацияли фон расмларингизни танишлар ва оилангизни хабарлашиш таассуротининг янги даражасига кўтариш учун уларга улашинг.

ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

Хабарларни юбориш анимациялари

Стикерлар ва эможилар энди батареянгизга таъсир қилмайдиган енгил анимациялар билан клавиатурангиздан чатга равон ўтади.

iOS қурилмасида бу бириктирмалар панелидан сиз юборадиган мультимедиага ва ҳатто матнли хабарларга ҳам татбиқ этилади. Сиз киритган матн чатга томон учганида равон хабар пуфакчасига айланади.

iOS: ярим шаффофлик ва янги илова иконкалари

iOS қурилмасида энди фонлар интерфейсга замонавий кўриниш берган ҳолда чатлардаги юқори ва пастки колонтитул орқали қисман кўринади.

Классик кўк ва қора версияларига қўшимча равишда Созламалар > Кўриниш рукнида иккита янги градиент илова иконкаларини танлаш мумкин:

Биз iOS қурилмасида Созламалар менюсининг қуйи қисмида Telegram Tips каналини очувчи Telegram фукциялари тугмасини ҳам қўшдик. Маслаҳатлар 10 та тилда, жумладан, янги қўшилган туркча версияда мавжуд.

Бир хил тугмалар аллақачон Android версиясида мавжуд, уни ён менюдан топишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Кириш ахбороти эслатмалари

Аккаунтингизга ҳар доим кира олишингизни таъминлаш учун Telegram телефон рақамингизни долзарб ҳолда сақлаш муҳим. Агар телефон рақамингиз ўзгарган бўлса, уни iOS қурилмасида Созламалардаги бевосита янги эслатмадан тезда янгилашингиз мумкин.

Android фойдаланувчилари ушбу эслатмаларни кейинги янгиланишда олади, улар ҳозирча телефон рақамини шунчаки созламаларда унинг устига босиш орқали янгилаши мумкин.

Барча платформадаги фойдаланувчилар ҳар сафар икки босқичли текширув созламалари ўзгартирилганида Telegramдан билдиришнома олади.

Telegramдаги икки босқичли текширув сизга ҳар доим аккаунтингизга кирганингизда киритишингиз керак бўладиган қўшимча парол ўрнатиш имконини беради.

Бот менюси

Ботлар билан мулоқот қилиш соддалашди: махсус меню орқали буйруқларни кўриш ва юбориш мумкин. Бундан ташқари, энди бот тузувчилари киритиш майдончасида нима ёзилиши талаб қилиниши тушунарлироқ бўлиши учун буйруқ учун ишораларни танлаши мумкин.

Ботлар дастурчилари энди фойдаланувчининг интерфейс тили ва чат тури асосида ўзгарадиган, шунингдек, фақат муайян чатлар ёки администраторлар учун чиқадиган буйруқларни яратиши мумкин.

Тафсилотлар  Bot API ҳужжатларида мавжуд.

Стикерларни импорт қилиш

@stickers боти сизга янги стикерлар тўпламини яратишда, шунингдек, стикерларингиз учун фойдаланиш статистикасини олишда ёрдам бериши мумкин.

Бугун учинчи томон дастурчиларига одамларга янги махсус уникал стикерларнияратишда ва яратган стикерларини битта босиш билан Telegramга импорт қилишдаёрдам берадиган иловаларни яратиш учун воситаларни тақдим этмоқдамиз.

Агар сиз фойдаланувчиларга Telegramда стикерларини нашр қилишда ёрдам берадиган иловалар яратишга қизиқувчи дастурчи бўлсангиз, Стикерларни импорт қилиш қўлланмамиз билан танишинг.

Унутманг, агар шунчаки Telegram фойдаланувчилари сиз яратган стикерларни ўрнатишини хоҳласангиз, сизга ҳеч қандай илова керак эмас! Шунчаки ботимиз ёрдамида стикерларни юкланг, кейин бошқаларга тўпламингизга ҳаволани улашинг.

Янги анимацияли эможилар

Биз янги анимацияли эможиларни қўшишда давом этамиз. Ҳар доимгидек, эможининг анимацияли версиясини кўриш учун қуйидаги эможилардан бирини алоҳида хабарда юборинг:

Ҳозирча шулар, янги фукцияларни амалда синаб кўришни таклиф қиламиз. Биз эса бошқа узоқ кутилган янгиликлар ва сюрпризлар устида ишлашда давом этамиз, кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?