Янгиланишдан сўнг олдинги Note смартфонларига Note10'даги функция қўшилди

Янгиланишдан сўнг олдинги Note смартфонларига Note10'даги функция қўшилди

Samsung Galaxy Note10 қўлда ёзилган матнни терилган матнга айлантириб берувчи функция билан тақдим қилинган эга. Корейс компанияси ушбу функция One UI 2.0 тақдим қилиниши билан бошқа смартфонларга ҳам қўшилишига ваъда берган эди. Samsung алдамаган экан. Galaxy Note8 ва Galaxy Note9'даги Galaxy Notes иловасига келган янгиланишидан сўнг ушбу функция бошқа Note'ларга ҳам қўшилди.Таъкидланишича, агар смартфонингиздаги Samsung Notes иловаси 3.1.04.16 версиягача янгиланса, S-Pen'сиз ҳам бармоғингиз билан ёзишингиз мумкин бўлади. Ваҳоланки, илованинг янги талқинини Galaxy S10+ га ўрнатсак, ушбу функция кўринмади. Бизнингча, бу маркетинг билан боғлиқ бўлиб, вақтинчлик чеклов ҳисобланади. Эътибор беринг, бу ерда иккита: Galaxy Notes ва Samsung Notes иловалари ҳақида гап кетяпти.Қўлда ёзилган матнни терилган матнга айлантирувчи функция матнни, шунингдек, Microsoft Word файлига ҳам айлантириб беради. Сиздаги Galaxy Notes иловасида ушбу функция бўлмаса, иловадаги Ҳақида (About) саҳифасига ўтинг ва янгиланишни юклаб олинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!