Янгиланишдан сўнг Samsung Galaxy A50'да муаммо юзага келди

Янгиланишдан сўнг Samsung Galaxy A50'да муаммо юзага келди

Samsung'нинг Galaxy A50 смартфони жуда муваффақиятли чиқиб, бутун дунё бўйлаб катта рақамларда сотилиб келмоқда. Бироқ қурилмага келган энг сўнгги тизим янгиланишидан сўнг бармоқ изини сканерлашда муаммо юзага кела бошлади.

Частота кенглиги версияси A505FNXXS3ASK9 ва A505FDDS3ASK8 бўлган Galaxy A50 фойдаланувчилари янги бармоқни рўйхатдан ўтказа олмаётганини таъкидламоқда.

Бу икки янгиланиш, аслида, бармоқ изини ўқиш жараёнини яхшилашга қаратилган ва ҳаттоки, функциянинг такомиллашган хусусиятларидан баҳраманд бўлиш учун фойдаланувчиларга бармоқ изини қайта сканер қилишни тавсия қилган эди.Баъзи фойдаланувчиларда 41% дан сўнг, рўйхатга олиш жараёни тўсатдан тўхтаб, бармоқ изи сенсори ҳудудини тозалаш тавсия қилинмоқда. Бошқаларда эса бутун жараён якунланганидан сўнг, янги бармоқ изи маълумотлари рад этилмоқда.

Олдиндан сканерланган маълумотлар рисоладагидек ишламоқда, шунинг учун ушбу хатолик тузатилгунга қадар аввалги бармоқ изларидан фойдаланиб туриш тавсия этилади. Компания тез орада хатоликни бутунлай тузатувчи бошқа бир тизим янгиланиши жўнатиши керак.

ЎҚИНГ: Samsung Xiaomi'дан "ўғирласа" қандай бўлади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!