Яп-янги AMD ва Intel процессорли ноутбукларни тезкорлиги ва автономлиги бўйича таққослаб кўрсатишди

  •   DiMaX
  •  751
  •  17.08.2020 12:30

Яп-янги AMD ва Intel процессорли ноутбукларни тезкорлиги ва автономлиги бўйича таққослаб кўрсатишди

TechSpot портали энг янги русумдаги AMD ҳамда Intel процессорларига эга ноутбукларни самарадорлигига ва аккумулятор қувватининг узоқ вақтга етиши бўйича таққослаб кўришди. Бу тестни тўлалигича объектив, дейиш мумкин; зеро, синовда фақатгина XMG Core 15 моделидаги ноутбукнинг икки хил чипсетли версияси қатнашган, холос.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг арзончи бренди илк ўйинбоп ноутбукини тақдим этди

Тестда қатнашган XMG Core 15 ноутбукларидан биринчиси AMD Ryzen 7 4800H, иккинчиси эса Intel Core i7-10750H процессори базасида ишлайди. Лаптопларнинг қолган барча хусусиятлари айнан бир хил: RTX 2060 видеокартаси, 16 ГБлик тезкор хотира, 512 ГБлик SSD-хотира, 1080p аниқликдаги ва 144 герцлик янгиланиш частотасига эга экран.

Шундай қилиб, Cinebench R20 бенчмаркидаги кўп ядроли тестда бу ноутбукнинг AMD процессорли варинти яққол ғалабага эришган. Intel чипсетидаги XMG Core 15 ноутбукидан у 40 фоизга тезкорроқ бўлиб чиққан. Бироқ якка ядроли синовда лаптопнинг Core i7-10750H процессорли варианти устунлик қилган.

Турли иш юкламалари бўйича AMD-процессорли ноутбук Intel-вариантдан ўртача 19 фоизга тезкорроқ бўлиб чиққан.

ЎҚИНГ: Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

Автономлик тести, яъни батарея қувватининг узоқ муддатга етиши бўйича синовда ҳам AMD чипсетли XMG Core 15 ғолиб чиққан. Wi-Fi тармоғи орқали 4K HDR сифатли видеони стриминг қилишда Ryzen 7 4800H процессорли ноутбук ўзининг Core i7-10750H чипсетли рақибидан 25 фоизга узоқроқ вақт ишлаган.

Булардан ташқари, экспертлар шу икки хил чипсетли ноутбукни Watch Dogs 2, Grand Theft Auto V, Wolfenstein II, Far Cry 5, Battlefield V, Hitman 2, Resident Evil 2, Metro Exodus, Borderlands 3, Red Dead Redemption 2, Control, Rocket League, Civilization VI, CS: GO, Rainbow Six Siege ўйинларида ҳам синаб кўришган.

Таъкидлаш керакки, лаптопларнинг ҳар иккалови Enthusiast Mode ҳамда Overboost Mode режимларида ишлай олади. Бир сўз билан айтганда, ўйинларда Intel процессорли XMG Core 15 рақибидан кўра тезкорроқ экан.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.