Яп-янги туркумга мансуб Galaxy F41 арзон камерофони шу ойдаёқ чиқади!

  •   DiMaX
  •  2953
  •  15.09.2020 14:33

Яп-янги туркумга мансуб Galaxy F41 арзон камерофони шу ойдаёқ чиқади!

Samsung компанияси Galaxy M туркумида энг арзон, Galaxy A сериясида эса ҳамёнбоп смартфонлар чиқриб келмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ишлаб чиқарувчи энди янги – Galaxy F туркумига ҳам асос соляпти.

ЎҚИНГ: Samsung энг арзон флагмани – Galaxy S20 FE тақдимотини расман эълон қилди

91mobiles нашрининг ёзишича, Galaxy F сериясидаги телефонларда асосий эътибор камерага қаратилади. Уларнинг нархи эса 200–270 АҚШ доллари орасида бўлади.

Инсайдерларга кўра, ушбу туркумнинг илк вакили Galaxy F41 русумли смартфон бўляпти:

Galaxy F41 қурилмасининг модел рақами SM-F415F бўлиб, Samsung уни шу ойнинг ўзидёқ, узоғи билан октябрнинг бошида расман намойиш этади. Афсуски, гаджетнинг техник хусусиятлари ҳозирча маълум эмас, лекин бу борада у Galaxy M31 моделига ўхшаш бўлишини айтишяпти.

ЎҚИНГ: Нақ 7000 mAh батареяли Galaxy M51 сотувга чиқди: нарх ва жиҳатлари