Япон компанияси энг ингичка Windows-смартфонни намойиш этди

Япон компанияси энг ингичка Windows-смартфонни намойиш этди

Япониянинг Yamada Denki компанияси ишлаб чиқараётган Windows 10 Mobile операцион тизими асосидаги Every Phone смартфони ҳақида жамоатчиликка хабар берди. GSMArena`нинг ёзишича, мазкур қурилма нафақат янги операцион тизими, балки кичик ўлчами билан ҳам бошқалардан фарқ қилади.

Every Phone`нинг корпуси ўлчами 6,9 мм бўлиб, бу мобиль Windows бошқаруви остидаги энг юпқа смартфондир.

Техник тавсифи
Аппарат кўрсатиш қобилияти 1280х720 пиксель бўлган 5,5-дюйм дисплей, 1,2 ГГц такт частотали тўртядроли Qualcomm Snapdragon 410 билан таъминланган. Шунингдек, унда 2 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира мавжуд. Асосий камера 13-мегапиксель бўлса, 5-мегапиксель фронталь камера. Аккумулятор қуввати 2600 мАс.

Every Phone тўртинчи авло тармоғида ишлай олади. Унга Wi-Fi 802.11 b/g/n ва Bluetooth 4.0 ўрнатилган. Қурилманинг оғирлиги 138 грамм, узунлиги ва қалинлиги — 154,8 мм ва 78,6 мм.

Нархи 
Японияда Every Phone смартфони 28 ноябрдан 39 800 япон иенаси нархида савдога чиқарилди. Бироқ компания  янги қурилма бошқа ҳудудларда қачон сотила бошлаши ҳақида ҳозирча маълум қилмаган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!