Япон миллиардери SpaceX фазо кемасида Ойга бирга учиш учун қиз қидиряпти

  •   DiMaX
  •  1121
  •  13.01.2020 13:34

Япон миллиардери SpaceX фазо кемасида Ойга бирга учиш учун қиз қидиряпти

Илон Маск ташкил этган SpaceX компанияси Ойга учадиган илк сайёҳ билан 2018 йилнинг сентябрида шартнома имзолаган эди. Олдин исми сир тутилган эса-да, кейинчалик бу саёҳатчи япониялик миллиардер Юсаку Маэзава (Маэдзава) эканлиги маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Қуёш тизимидаги сайёраларга қанча вақтда етиб борсак бўлади?

44 ёшли Юсаку Маэзава куни кеча Twitter тармоғида расмий эълон чиқарди. Унга кўра, Ойга якка учишни истамаяпти ва мазкур парвозда ўзига ҳамроҳлик қилувчи қиз изламоқда.

Юсаку Маэзава собиқ барабанчи бўлиб, Ой орбитасига бир нечта мусиқачиларни бирга олиб кетиш учун Starship кемасидан бир нечта ўринни бирйўла сотиб олганди. Энди эса унинг нияти ўзгарган – бетакрор саргузаштларга бой саёҳатга 20 ёшдан ошган бир қизни ҳам танлаб олиб кетмоқчи. Кастинг натижаларини у 17 январда эълон қилишга ваъда бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Илон Маск ва унинг SpaceX компанияси томонидан Ойга илк сайёҳлик парвози 2023 йили амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирги пайтда биринчи фазовий сайёҳларнинг қулай парвози учун Starship фазо кемаси прототиплари синовлардан ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: «Вау, ишлаб кетди!»: Илон Маск космос орқали илк твитни жўнатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!