Японияда 100 марта тез қувватланувчи литий-ионли батарея ишлаб чиқилди

Японияда 100 марта тез қувватланувчи литий-ионли батарея ишлаб чиқилди

Кунчиқар юрт вакиллари ўзларининг ихтиролари билан кишиларни лол қолдириш баробарида, яхшигина даромад олишни йўлга қўйишган. Мамлакатнинг шундай корпорацияларидан бири Kaneka компанияси, Айти техника университети билан ҳамкорликда, жуда тез қувватланадиган янги батарея ишлаб чиқишди. У ҳозирда мавжуд батареялардан 100 марта тезроқдир.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишларича, янгиликдан, гибрид ва электромобиллар, турли электрон мосламалар, гаджет ва смартфонлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Умуман, қувватлантириш тезлиги бирмунча ташқи омилларга, хусусан, батарея, транспорт воситаси ёки техник воситанинг катта-кичиклигига боғлиқ.

Бундай батареялар мобил қурилмаларга ўрнатиладиган бўлса, уларни тўлиқ қайта қувватлантириш атиги ўн дақиқани олади.

Япон олимлари, янги литий-ионли электр манбаларини ишлаб чиқишда карбон наноқувурларидан фойдаланишган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашларича, у 5 минг маротаба қайта қувватлантирилса ҳам, қувватланиш тезлиги ва сифати ўзгармайди.

Kaneka корпорацияси, ушбу ихтирони яқин беш йилда оммавий ишлаб чиқариш ва мижозларга етказиб беришни режалаштирмоқда.

Манба: Kun.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.