Японияда довул юзлаб машиналарни (элликта Ferrari ҳам) йўқ қилди

  •   Saroy
  •  940
  •  10.09.2018 10:59

Японияда довул юзлаб машиналарни (элликта Ferrari ҳам) йўқ қилди

Японияга сўнгги 25 йил давомида энг кучли Жеби довули ёпирилди, у Тинч океанида пайдо бўлган.

Бу қадар ҳалокатли довул сўнгги марта 1993 йилда содир бўлганди. Япония Бош метеорология бошқармаси маълумотига кўра, довул соатига 60 километр тезликда шимоли-шарққа караб ҳаракат қилган ва бу вақтда шамолнинг тезлиги  соатига 216 километргача етган.

Япония оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳалокатли ҳодиса туфайли 7 киши қурбон бўлган ва 700 дан кўп киши турли даражада жароҳат олган, бироқ бу маълумотлар ҳали расмий манбаларда тасдиқланганича йўқ.

Шунингдек, ҳали кўрилган иқтисодий зарар ҳам ҳисоблаб чиқилгани йўқ. Лекин зарар миқдори жуда катта бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Масалан Нисиномия (префектура Хёго) шаҳрида омборда сақланаётган 100 тача тутилган автомобиль  ёнғин туфайли кулга айланган. Ёнғин сув тошқини чекингандан кейин пайдо бўлган, электр кабеллар узилиб ёнғин келиб чиққан ва аланга тезда машиналарга ёпирилган.

Ўз навбатида, Рокко оролидаги  Ferrari дилерлик марказида табиий офат 51 дона янги суперкарни йўқ қилди. Бинони сув босган ва машиналар сув остида қолиб кетган. Компания соҳибининг сўзларига қараганда, барча автомобилларни энди утилизация қилиш керак. Кўрилган зарарнинг умумий ҳажми бир миллиард иенни ташкил этган.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!