Японлар гуманоид роботни уй таъмирлашга ўргатишди

  •   Saroy
  •  621
  •  03.10.2018 16:26

Японлар гуманоид роботни уй таъмирлашга ўргатишди

Роботнинг ўзи гипсокартон турган жойни аниқлайди, улардан биттасини кўтариб керакли томонга бурилади, сўнгра деворга олиб келади.

Японялик муҳандислар  HPR-5P гуманоид  роботни тақдим этишди ва унинг қурилишда ишлаш қобилияти билан таништирди. Ихтирочилар роботнинг ўзи гипсокартонни таниб олишини, уни девордаги ёғочли каркасга ўрнатишини ва мих билан қотиришини кўрсатишди. Ушбу ишланма IEEE Spectrum нашрининг эътиборини ўзига тортгани учун, у ҳақда AIST институти сайтида атрофлича ёритилди.

Муҳандислар анчадан буён қурилиш роботларини яратиш билан шуғулланиб келади, бироқ бу техник томондан жуда мураккаб иш бўлиб, роботлардан атрофдаги буюмларни ажрата олиши ва бошқа мураккаб ишларни ўзлаштириши талаб этилади. Шу боис, одатда бундай роботлар фақат битта аниқ ишни қилишга ихтисослаштирилган бўлади. Бундан ташқари, қарийб ҳар доим қурилиш ишлари ўнчалик катта бўлмаган объектлар билан манипуляция қилинади, масалан калта  тахта ёки ғишт.

Муҳандислар HPR-5P гуманоид  роботини ва унинг  асосий қурилиш ишлари вазифаларини мустақил бажара олишини намойиш қилишди. HPR-5P бу Humanoid Robotics Project лойиҳасининг янги роботлари бўлиб, уй ишларида ёрдам берувчи  роботларни яратишни олдига мақсад қилган. Биринчи робот серияси амалда Honda P3 роботининг аниқ нусхаси саналади. Honda муҳандислари ушбу робот асосида ўзларининг машҳур ASIMO роботини яратган эди.

ЎҚИНГ:Роботлар шаҳри пайдо бўлади

Роботлар томонидан атрофдаги кенглик харитасининг яратилиши ва компьютер нигоҳ тизимининг ишлаши

HRP-5P тузилиши бўйича худди одамга ўхшайди ва унинг ҳам қўли ва оёғи бор. Унинг бўйи 182 сантиметр, вазни эса 101 килограмм. Янги версияга муҳандислар янада кучли электромоторларни ўрнатишди ва шу туфайли унинг жисмоний қобилиятини оширишди. Масалан, у қўлини чўзиб турган ҳолатда 2,9 килограмм оғирликдаги юкни кўтариб тура олади. Робот бошида камера ва бошқа датчиклар жойлашган, улар ёрдамида  атрофининг харитасини яратиб олади ва уни ҳар 3,3 сонияда янгилаб туради.

ЎҚИНГ:Яна роботлар: улар энди мактабларда муаллимлик ҳам қилишмоқда

Роботнинг қобилиятини янада ошириш учун ихтирочилар унга гипсокартон тахтани ўзи мустақил равишда деворга маҳкамлашни ўргатдилар. Шундан кейин у компьютер нигоҳ тизими ёрдамида ерда ётган мих қоққич ускунани топади ва қўлга олади. Муҳандисларнинг саъй-ҳаракати билан робот ўндан ортиқ асбобларни танийди, кейин девордаги ёғач каркасга мих ёрдамида қотиради.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намойиш чоғида робот ҳақиқатан ҳам тайёр ёғоч каркасга гипсокартонни маҳкамлади. Бундан аввал швейцариялик муҳандислар ҳам икки роботдан иборат тизимни яратишган эди. Улар ҳам гипсокартонни янада мураккаб каркасга ўрнатганди. Улар ўзлари мустақил равишда тахта ва ёғочларни қўлига олади ҳамда мустаъқил равишда  ортиқча жойларини арралаб, бир-бирининг устига қўяди ҳамда мустаҳкамланадиган михлар ўрнини дрел билан тешади.

ЎҚИНГ:Қотил-роботлар одамларга ўз қарорини тушунтиради

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!