Японлар iPhone 6да фильм олди

Японлар iPhone 6да фильм олди

Сифатли камерага эга смартфонлар кўп, аммо iPhoneга видео ва сурат олишга қизиқувчи ижодкорларнинг ва видеоҳаваскорларнинг қизиқиши юқори. Япон дизайнери Дан Томимацу (Dan Tomimatsu) “олмафон”да беш дақиқали сюрреалистик фильм суратга олди.

“О” номли ушбу фильмни суратга олишда iPhone 6s моделидан фойдаланилган, объектив сифатида сув томчиси бор 5 йенлик чақа ишлатилган. Танганинг ўртаси ҳалқага ўхшаш тешик, томчи тешикда. Видео тасвирлари думалоқ тешикдаги томчи ортидан кўринади. Гўёки образлар титраб тургандай таассурот оласиз, воқеалар тушдагидай кечади. Фильм муаллифининг мақсади ҳам томошабинга соғинч туйғусини етказиб бериш.

Ижодкорлар атай iPhoneни танлаган. Бу билан севимли смартфон умримиз лаҳзаларини муҳрлаш учун ҳамиша ёнимизда, демоқчи.

Фильм қиз ва сув томчиси ҳақида хотиралардан иборат. Уларнинг тасвири баъзида уйғунлашиб кетади. Осойишта мусиқа ҳамроҳлигида томошабин сукунат ва соғинч сингари илиқ туйғуларига чўмади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!