Японлар ўзлари учун қандай ноутбук чиқаради?

  •   Saroy
  •  1086
  •  18.06.2018 15:48

Японлар ўзлари учун қандай ноутбук чиқаради?

2014 йили Япониянинг Sony  электроника корпорацияси таркибидан VAIO компанияси ажралиб чиққан эди. Шундан бери ёш компания электроника қурилмаларининг глобал  бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Чиқараётган маҳсулоти ҳақиқатан ҳам замонавий, бежирим, қулай ва сифатли, гўё ўзи учун ясагандек. Мана яқинда, аниқроғи шу йил июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Тайванда бўлиб ўтган Computex 2018 кўргазмасида ушбу япон компанияси ўзининг бир жуфт ихчам ноутбукини намойиш қилди.

Ноутбуклар диагонали  11,3 ва 13 дюймли Full HD (1920 х 1080 пиксель) форматдаги IPS-экрани билан таъминланди. Уларга Intel’дан саккизинчи авлод Core i5 ёки i7 процессори ўрнатилган бўлиб, 16 ГБ тезкор хотирага ва  128 дан 512 ГБ гача ички хотирага эга.

ЎҚИНГ: NVIDIA’дан суперкомпьютер: сиз учун эмас, роботлар учун

Очиқ ҳолатда қопқоқ асосий модулни шу даражада кўтарадики, натижада клавиатура сал эгилган кўриниш ҳосил қилади, бу матнни теришда қулайлик яратади, дейди компания вакиллари. Коммуникация ва портлардан 4G LTE, Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac) ва Bluetooth 4.1, Ethernet, USB 3.0, HDMI ва D-Sub, ҳамда ридер SD-карт тақдим этилган.

VAIO S11 850 грамм бўлиб, ўлчами 283,4 х 195,5 х 15–17,9 мм. VAIO S13нинг ўлчами эса 320,4 х 216,6 х 15–17,9 мм, оғирлиги 1,07 кг.

ЎҚИНГ: Intel ноутбуклар учун илк 6 ядроли 8-авлод чипларини тақдим қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!