Яқин кунларда One UI 2.0'нинг иккинчи бета-талқини тақдим қилинади

Яқин кунларда One UI 2.0'нинг иккинчи бета-талқини тақдим қилинади

Samsung One UI интерфейсининг янгиланган версиясини такомиллаштиришда давом этмоқда. Компания бета-синовларда иштирок этишни хоҳлаган Galaxy Note10 эгаларига иккинчи марта барқарор бўлмаган прошивка жўнатмоқчи. Жанубий Кореядаги Samsung жамияти расмий форумларига кўра, Galaxy Note10 смартфонига One UI 2.0'нинг иккинчи бета-прошивкаси ҳафта охирига қадар тақдим қилинади. 

Янги прошивкада ҳеч қандай янги функциялар бўлмайди, фақат дастлабки бета-релиздаги хатоликлар тузатилади. Galaxy S10 линейкаси вакиллари билан ҳам худди шундай ҳолат кузатилганди: барча янгиликлар биринчи прошивкада, тузатишлар эса иккинчисида тақдим қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, One UI Android 10 асосида ишлаб, унда билдиришномалар дизайни такомиллаштирилган (энди улар дисплейда камроқ жой эгаллайди) ва тунги режимга мослаштирилган. Браузер ва кўплаб тизим иловалари кўринишига ҳам ўзгаришлар киритилган. 

Сиз ҳам бета-синовларда иштирок этмоқчи бўлсангиз, Galaxy Note10 ёки Galaxy S10'ингиз билан Samsung Members иловасидан рўйхатдан ўтишингиз керак.

ЎҚИНГ: Galaxy A01 – энг арзон смартфонларга қарши Samsung таклифи тайёр!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.