Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

  •   DiMaX
  •  1625
  •  08.10.2019 18:05

Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

Кўпгина мамлакатларда бешинчи авлод уяли алоқа тармоқлари жорий этилмоқда. Бироқ мазкур стандартни қўллаб-қувватловчи қурилмалар бозори ҳали бирмунча сийрак...

ЎҚИНГ: ТЕЗКОР ХАБАР: Ucell Ўзбекистонда илк 5G тармоғини ҳамда метрода уяли алоқани ишга туширяпти!

Хитой ҳукумати илк 5G-смартфонлар ишлаб чиқарувчиларга шу йилнинг июнидан лицензиялар бера бошлаган эди. Айни дамда «Осмон ости салтанати»да ўндан ошиқ моделда шундай гаджетлар намойиш қилинган. Жумладан, яқиндагина намойиш қилинган ва аллақачон сотувга чиққан Xiaomi Mi 9 Pro 5G нархи атиги 520 доллардан бошланади, аммо рақибларидан бири ундан ҳам арзонроқ 5G-смартфон тайёрламоқда.

Таҳлилчиларнинг прогнозларига қараганда, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи смартфонлар бозори кейинги йил роса қизийди. Уларнинг ишонч билан таъкидлашларича, айнан Хитойда бундай девайслар савдоси рекорд даражага чиқади.

Шунингдек, Express Technology прогнозига кўра, 2020 йилга бориб хитойлик техногигант Huawei маҳаллий 5G-смартфонлар бозорининг 50 фоизини забт этади. Ҳозирда ҳам мазкур корпорация 5G маҳсулотларининг фаол етказиб берувчиси бўлиб турибди. Улар орасида 5G база станциялари, коммуникацион жиҳозлари, серверлари, шунингдек 5G-смартфонлар мавжуд. АҚШ томонидан бўлаётган босимлар туфайли Huawei ўзининг 5G қурилмалари учун бутловчи қисмларни америкалик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларисиз тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: 5G тармоғи соғлик учун шунчалик хавфлими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.