Яқин орада Android 10’гача янгиланаётган олтита Xiaomi смартфони билан танишинг

  •   DiMaX
  •  1836
  •  26.12.2019 10:45

Яқин орада Android 10’гача янгиланаётган олтита Xiaomi смартфони билан танишинг

Хабарларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз пайқагандирсиз – аксарият Xiaomi смартфонлари MIUI 11 график қобиғига асосланган прошивкагача янгиланмоқда. Бироқ уларнинг кўпчилигида график қобиқ янгиланса-да, унинг ўзаги – Android операцион тизими эски версияда қолаётир. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларига MIUI 11 янги муаммо олиб келмоқда

XDA Developers ҳамжамияти иштирокчилари Android 10 базасида тайёрланаётган прошивка кодларини «кавлаштириб», айрим маълумотларни аниқлашди. Яъни, Xiaomi ўзининг олтита русумдаги мобил қурилмаси учун тез орада ушбу операцион тизимга асосланган апдейтни узата бошлайди.

Демак, яқин орада Android 10’гача янгиланадиган Xiaomi смартфонлари қуйидагича:

  1. Pocophone F1
  2. Mi MIX 2S
  3. Mi MIX 3
  4. Mi 8
  5. Mi 8 Pro
  6. Mi 8 Explorer Edition

Айтиш керакки, аслида бу телефонлар аллақачон MIUI 11 талқинидаги график қобиққача янгиланган. Бироқ, юқорида таъкидлаганимиздек, мазкур прошивкалар Android 9 Pie базасида тайёрланган.

Android 10 устига қурилган MIUI 11 прошивкалари дастлаб Хитойдаги смартфонларга тарқатилади, кейин эса бир неча ҳафта мобайнида дунё бўйлаб глобал прошивкалар ҳам узатилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларида яна бир фойдали функция пайдо бўляпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.