Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

  •   Saroy
  •  1740
  •  23.07.2018 16:57

Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

Мэдисон университети олимларининг огоҳлантиришича,  2033 йилга келиб инсоният интернетсиз қолиши мумкин. Барчасига иқлимнинг глобал исиши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши сабаб бўлмоқда.

Аҳвол шу зайлда кетадиган бўлса, соҳил бўйида жойлашган йирик шаҳарлар яқин орада сув остида қолиши мумкин. Олимлар  АҚШдаги вазият асосида таҳлил қилиб кўрдилар, масалан, Нью-Йорк, Майами ёки Сиэтл шаҳарлари мисолида кўриб чиқилди. Бироқ сув кўтарилиши давлат ёки маъмурий чегараларни тан олмайди ва барча денгизга туташ мамлакатларга таъсир кўрсатади.

ЎҚИНГ:Ucell’дан лайфхак: интернет-тўплам харидида 150 фоизгача текин трафик олишингиз мумкин!

Янги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, талофат анча сезиларли бўлади ва муаммолар ҳам кутганимиздан эртароқ бошланади. Фақат АҚШнинг ўзида  6500 километрлик оптик толали кабеллар яна 15 йиллардан кейин сув остида қолиши мумкин. «Яқин юз йилликда кўриладиган зарарнинг катта қисми биз кутгандан ҳам эртароқ бошланади», —  дейди   Висконсин-Мэдисон Университети компьютер фанлари профессори Пол Барфорд. «Бу бизни ҳайрон қолдираяпти. Биз ҳали бу талофатларга тайёргарлик кўришимиз учун 50 йил вақтимиз бор деб ўйлагандик, афсуски 50 йил йўқ».

Муаммо шундаки, кейинги 20-25 йилда ётқизилган оптик толали кабелларни мутлақо сув ўтказмайди, деб айта олмаймиз. Чунки ўшанда иқлим ўзгаришлари бу қадар тезлашмаганди ва инфратузилмани ҳимоя қилиш чоралари ҳам кўрилмаганди.

ЎҚИНГ:Жаҳон банки Ўзбекистонда тезкор интернетни ишга туширишга ёрдам беради

Олимларнинг ҳисоб китобича, ҳозирда, сув кўтарилиши аниқ бўлиб турган бир пайтда, агар воқеалар биз истагандек ривожланган тақдирда ҳам (аммо воқеалар ривожи биз истагандек бўлмаяпти) ёки агар барча давлат бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилган тақдирда ҳам, иқлимга антропоген таъсирларни тўхтатишнинг энди имкони йўқ, дейди олим.