Яқинда WhatsAppда видеоқўнғироқ имкони пайдо бўлади(ми)

Яқинда WhatsAppда видеоқўнғироқ имкони пайдо бўлади(ми)

WhatsApp  мессенжерида яқин кунларда видеоқўнғироқ хизмати пайдо бўлиши ҳақида интернетда хабар тарқалди. Хабарга WhatsApp интерфейсидаги “видеоқўнғироқ” тасвири илова қилинган. Яқинда WhatsAppга овозли хабар қолдириш функцияси қўшилган, унгача фақат матнли хабарлашув имкони мавжуд эди.

Тарқаган расмларда WhatsApp видеоқўнғироғидан фойдаланиб олд камерага қараган ҳолда мулоқот қилаётган кишилар тасвири бор. Аммо бу хабар расмийлар тарафидан тасдиқланганича йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!