Яқиндагина бетакрор смартфон тақдим этган смартфонсоз навбатдаги флагманини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1235
  •  23.07.2018 10:42

Яқиндагина бетакрор смартфон тақдим этган смартфонсоз навбатдаги флагманини эълон қилди

Oppo компанияси ўзининг Find X флагманини ўтган ойда Парижда намойиш қилган ва кейинроқ сотувга ҳам чиқарганди. Ушбу модел кўп жиҳатларига кўра бошқа смартфонлардан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: S9'дан 10 карра яхши Oppo Find X арзон нархда сотувга чиқди

Энди эса бу компания янги реклама тасвирини эълон қилди: унга кўра, навбатдаги флагман смартфон – Oppo F9 ҳам яқин орада тақдим этилади. Бошқа манбалар эса, мазкур қурилманинг «ака»си – F9 Pro ҳам бирга намойиш этилади. Шунингдек, мазкур тақдимот ҳам, флагманларнинг савдога чиқарилиш вақти ҳам шу йилнинг августига белгиланган.

Яқиндагина Oppo компаниясининг CPH 1823, CPH 1825 ва CPH 1881 модел рақамларига эга моделлари Bluetooth модулларининг ишини текширувчи агентликда сертификациядан ўтган эди.

Афтидан, Oppo F9 кучли камераларга ҳамда экранининг тепасида «кемтик»ка эга бўлади. Унинг бошқа хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Oppo бир йўла учта буклама смартфонга патент олди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!