Яратувчиларини миллиардер қилган 10 та машҳур блог

Яратувчиларини миллиардер қилган 10 та машҳур  блог

Одамлар бир нечта сабабларга кўра блог юритишни бошлашади: баъзилари ўз фикрларини одамлар билан бўлишиш учун, баъзилари маълум бир маҳсулотни ёки хизмат турини сотиш ёки уни тарғиб қилиш мақсадида, кимлардир бошқаларга фойдали бўлган ахборотларни бериб туриш учун в.ҳ.к. Қизиқ томони шуки, блоглар тўсатдан муваффақиятли бўлиб, блог яратувчисига миллионлаб доллар келтириши мумкин!

Ишонмасангиз, биз сизга ана шундай омадли 10 та блог ҳақида маълумот берамиз. Ушбу блоглар яратувчиларини бадавлат қилиб юборган. Шунингдек, улар дунёдаги энг муваффақиятли, кўп ўқувчиларига ва кузатувчиларига эга блоглар ҳисобланади.

  1. «The Huffington Post»

Ушбу блог Кеннет Леҳрер, Андрев Бреитбарт, Иона Перетти ва Арианна Ҳуффингтон томонидан яратилган. Сиёсат, бизнес, атроф-муҳит, ўйин-кулги, технология ва бошқа кўплаб мавзуларни ўз ичига олган блогда мунтазам равишда янги блогпостлар жойлаб борилади.

Мазкур блогнинг концепсияси 2005 йил май ойида ишлаб чиқилган ва лойиҳанинг ўзи бир неча кундан кейин бошланган. Бир йил ўтиб йирик банклардан бири лойиҳага 5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган. Бир неча йилдан сўнг турли инвестициялар ҳисобига блог 15 миллион доллардан ошиқ пул жамғарди. 2011 йилда AOL компанияси 315 миллион доллар сарфлаб блогни сотиб олди ва унда Арианна Ҳуффингтон бош муҳаррир этиб тайинланди.

Ҳозирда «The Huffington Post»да кўплаб одамлар ишламоқдалар. Масалан, сиёсатчилар, машхўр шасхлар ва таниқли олимлардан иборат 9000 та мунтазам муаллифлар бор! Мазкур блог нафақат америкалик кузатувчилар учун, балки Канада, Британия, Франция, Италия ва Испания каби йирик мамлакатлар фуқаролари аудиториясини ҳам ўз ичига олган.

Блог шу қадар оммалашган ва ўқувчиларининг ишончини қозонганки, 2009 йилда «Forbes» «The Huffington Post» бош муҳаррири Арианне Ҳуффингтонга дунёдаги энг нуфузли аёллар рўйхатидан 12-ўринни ажратди.

  1. «TechCrunch»

Ушбу блог технология билан боғлиқ янгиликлар ва ахборотларни жойлаб боради. Ҳозирда блогнинг нархи 100 миллион долларни ташкил этади. Мазкур блог 2005-йилда Майкл Аррингтон томонидан асос солинган. Кейинчалик «TechCrunch Network» номи остида умумий блог сифатида маълум бўлган бошқа бир қатор блогларни ўз ичига олган. Масалан,  «MobileCrunch» компьютерлар ва мобил қурилмаларга бағишланган ана шундай блоглардан биридир.

Бундан ташқари, TechCrunch таркибида франсуз ва япон тилларига таржима қилинган - «TechCrunch France» ва «TechCrunch Japan» блоглари ҳам бор. Бу эса блогни жаҳон миқёсида кенг оммалашишига катта туртки бўлган.

Блогнинг мавқие ошиб бориши сабабли блог яратувчилари бевосита блогпост юритишдан ташқари соҳасидан келиб чиққан ҳолда компьютер ва тармоқ технологияларига бағишланган турли хил конференциялар ўтказишни бошлади. Бундан ташқари, агар сизда қизиқарли лойиҳа бўлса, сиз «Стартаплар жанги»га қўшилиб маҳсулотингизни дунёнинг энг машҳур инвесторлари назарига туширишингиз мумкин.

3. «Gawker»

Ушбу блог 2003-йилда Ник Дентон томонидан яратилган. Блогнинг қиймати 100 миллион долларга баҳоланган. «Gawker» дунёдаги машҳур шахслар - актёрлар, мусиқачилар, сиёсатчилар ҳақидаги барча қизиқарли маълумотларни жойлаб боради.

Юлдузлар ва дунёнинг энг машҳур шахслар ҳақидаги турли шов-шувлар, гап-сўзлар, ғийбатлар, янгиликлар, воқеаларга бағишланган ҳар куни ўртача 20-30 та мақола чоп этилади.

4. «Lifehacker»

Номидан ҳам маълумки, ушбу блог асосан кундалик ҳаётни янада қулай ва фойдали қилишни ҳамда гаджетлар, дастурий таъминот  воситалари дунёсидаги янги маҳсулотлар ҳақида маслаҳатлар ва тавсияларни ўз ичига олади.

Блог  «Microsoft» томонидан қўллаб-қувватланади. «Lifehacker» ҳам «Gawker» (рўйхатимиздаги 3-блог эгалари) га тегишлидир.

«Lifehacker»  2005-йилда Гина Трапани томонидан асос солинган. Дастлаб блогда Гина Трапани ёлғиз ишлаган ва бир йилдан сўнг унга яна икки нафар муҳаррир қўшилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда блогерлик учун лицензия керакми?

Бугунги кунда блогнинг қиймати 109 миллион долларни ташкил этади. Унинг юқори нархи нафақат ноёб қизиқарли контент туфайли, балки «Sony» томонидан сарфланган сезиларли сармоялар билан ҳам боғлиқ. Ҳар куни блогда 18 та мақолада чоп этилади. Блог Япония ва Австралияда оммабоп ҳисобланади.

5. «Mashable»

Ушбу блогда веб-сайтлар, технологиялар ва ижтимоий медиа ҳақида янгиликлар мавжуд. «Mashable» 2005 йил Пете Cашмор томонидан асос солинган. Унинг қиймати ҳозирги кунда 95 миллион долларни ташкил этади.

Блог оммавий ахборот воситаларидаги янгиликлар ҳақида маълумот беради. «Mashable»да асосан технология, кўнгилочар, онлайн ўйинлар, кино ва гаджетлар дунёсини қамраб оладиган мақолалар жой олган.

«Mashable» дунёдаги энг йирик сайтлардан бири бўлиб, 2009 йилда дунёнинг энг яхши 25 та блоги рўхатига кирган.

6. «Fail Blog»

Бен Хах 2008 йилда ушбу блогга асос солган. Блог турли ҳазил, кулгили видео ва фотосуратларини чоп этиб боради. Блогнинг аниқ қиймати ошкор қилинмайди, бироқ  у бир неча миллион долларга тенг деб ҳисобланмоқда. Беш ой ўтгач, блог «Cheezburger Inc» томонидан сотиб олинган. Блогнинг асосий даромади унда эълон қилинадиган реклама билан боғлиқ.

«Fail Blog»га ҳар ой бир миллиондан зиёд интернет фойдаланувчилари ташриф буюради.  Ҳатто, 2009 йилда Блог ижодкорлари ҳар йили нашр этилган ва яхши тарқалган турли ҳазил, фотосуратларини китоб ҳолида ҳам чоп этган

ЎҚИНГ: «Энг тез ривожланаётган» россиялик блогерлар

Блогда чоп этиладиган маълумотлар нафақат муҳаррирлар томонидан, шунингдек, кузатувчилар томонидан ҳам жойлаб борилади. Блог бир нечта нуфузли мукофотларга сазовор бўлган. Ҳатто, у билан боғлиқ жанжал ҳам бор: 2009 йилда Fail Blog «Гиннесс» рекордларидан жой олган рекордчиларнинг«террористик ҳужум натижасида ўлдирилган»лари рўйҳатини чоп этган. Оқибатда «Гиннесс» блогни судга бермоқчи бўлган. Бу эса Fail Blog’ни яна ҳам машхур қилиб юборган.

7. «Smashing Magazine

Блог дизайнерлар ва веб сайт яратувчилари учун учун тавсиялар чоп этиб боради.  «Smashing Magazine»га 2006 йилда Свен Леннартз ва Виталий Фридман томонидан асос солинган. Унинг нархи 5 миллион долларни ташкил этади.  

Блог дастурлашга қизиқадиган одамлар учун маълумотлар чоп этиб боради. Бундан ташқари, блог яратувчилари ҳаётий мисоллари билан асосланган интернет бизнесни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш бўйича маълумотлар беради. Блогдан веб-сайт яратувчилари ва веб-дизайнерлар бепул фонтлар, пиктограммалар, андозаларни юклаб олиш мумкин.

8. «Business Insider»

Мазкур блог тадбиркорлик ҳақидаги турли фойдали ва қизиқарли маълумотларга бағишланган бўлиб, 2009-йилда Кевин П. Рян томонидан асос солинган. Блогнинг аниқ қиймати 3 миллион долларни ташкил этади.

Блогнинг барча контенти нуфузли манбалардан олинади. Барча аналитик янгиликлар оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлишидан бир соат олдин эълон қилинади. Блогда 45 нафар тажрибали журналистлар доимо «кузатув» ишларини олиб боради.

Сайтда фойдаланувчилар учун маҳсус ҳизмат очилган. Унда ҳар бир киши аноним хабар қолдириши мумкин.  Кейин эса воқеалар эксперт хулосалари билан “таъминланиб” чоп этилади.

ЎҚИНГ: Блогерларга осонми? Улар машҳур бўлди, пул топди, аммо бахт учун ҳаммасидан кечди

Блог «The New York Times» ва «National Public Radio» сингари ишончли манба сифатида қаралади. Блог таҳрирловчиларининг таркиби аналитик мутахассислардир. Масалан, бош муҳаррир Ҳенри Блодгетт «Merrill Lynch», «Pierce» ва «Fenner & Smith» менежери бўлиб ишлаган, шунингдек, «Forbes»нинг доимий муҳаррирларидан бири бўлган.

9. «Engadget»

Ушбу блог ахборот технологиялар ҳақида бўлиб, 2004 йилда Питер Рожас томонидан асос солинган. Унинг қиймати 3,2 миллион долларни ташкил қилади. “Engadget” ахборот технологияларига қизиқувчилар учун янги хабарларни чоп этиб боради. Сайтда тез-тез технологияларнинг янгиланишлари, шунингдек, баъзи гаджетлар ҳақида экспертларнинг фикрларини бериб боради.

Блогда ўнлаб таҳлилчилар ва профессионал журналистлар ишлайди. Блог бош муҳаррири Даррен Мурф Гиннес рекордлар китобига дунёдаги энг самарали профессионал блогер сифатида кирган. Даррен Мурф 2010 йил 5 октябрдан буён 17,212 мақола чоп этган!

ЎҚИНГ: Россияда ёлғон ахборот тарқатган видеоблогерларни жазолаш таклиф этилмоқда

Блог япон, хитой, корейс ва немис тилларида олиб борилади.

«Engadget» «Technorati Топ-100»га киритилган. Блог 2010-йилда эса йилнинг энг яхши блогларидан бири сифатида қайд этилган.

10. «The Daily Beast»

«The Daily Beast» дунёда содир бўлаётган барча воқеалар ҳақидаги янгиликлар ва шарҳларни нашр этади. Блог Тина Браун томонидан 2008 йилда ташкил этилган ва 2010 йилда «Newsweek» компанияси билан бирлашиб, катта молиявий фойда келтирган. «The Daily Beast» 100 миллион долларга баҳоланган.

Сайтдаги энг қизиқарли материалларга асосланадиган «Beast books» блогга катта даромад келтирмоқда. Бундан ташқари, блог ўзининг бир нечта рейтингини олиб боради. Масалан, университетлар, журналлар ва бошқа йўналишларда. Ҳар ойда блог кузатувчилари тахминан уч миллионни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Интернетдаги ишкал: ТАТУ талабалари блогердан узр сўрашди (+суратлар)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!