Ярим миллион Zoom аккаунти рус тилли аноним Telegram-каналда сотилди

  •   DiMaX
  •  536
  •  05.05.2020 09:55

Ярим миллион Zoom аккаунти рус тилли аноним Telegram-каналда сотилди

Cyble киберхавфсизлик компанияси мутахассислари 500 минг дона Zoom видеоконференция хизмати логинлари базасини арзон нархда сотиб олишган. Бу хусусда Sunday Times хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ўта оммабоп илова коронавирус фонида янги рекордга эришди

Битим оддий бизнес-чатда тузилган. Бу эса коронавирус пандемиянинг энг машҳур иловаси хавфсизлиги етарли даражада эмаслигини яна бир бор кўрсатади.

Ярим миллион фойдаланувчи базаси $6000 га сотилган. Воситачи Telegram мессенжеридаги аноним рус канали бўлган.

Cyble мутахассислари баъзи логинларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади: улар ўз мижозларига тегишли эди.

Йил бошидан бери капиталлашуви икки баравар ўсган Zoom сервиси эса конференциялар хавфсизлиги устида иш олиб бораётганлигини ва кибержиноятларни текшириш учун учинчи томон компанияларини ёллаганини айтди.

Zoom’дан бизнес мақсадларида фойдаланиш SpaceX’дан NASA’га қадар кўплаб компания ва корхоналар томонидан тақиқланган.

ЎҚИНГ: Zoom’нинг энди кераги йўқ: Facebook’нинг бепул Messenger Rooms сервисини қарши олинг! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!