Ярим нархли камбағалбоп букламафон – Galaxy Fold Lite сурати чиқди

  •   DiMaX
  •  695
  •  26.05.2020 16:35

Ярим нархли камбағалбоп букламафон – Galaxy Fold Lite сурати чиқди

Samsung компаниясининг Galaxy Fold смартфони ўзгача форм-факторга эга, нархи ҳам шунга яраша – 2330 доллар! Аммо ҳатто халқи қашшоқ юртда ҳам унинг илк партияси бир кундаёқ сотилиб кетган!

ЎҚИНГ: Samsung’нинг янги смартфони икки ярим бараварга қиммат – салкам 5000 доллардан сотиляпти!

Samsung энди Galaxy Fold моделининг «камбағалбоп» версиясини тайёрлаётгани ҳақида кейинги кунларда хабарлар тарқалган. Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) эса унинг чизма-суратини эълон қилди.

Galaxy Fold Lite деб номланиши кутилаётган ушбу арзонроқ смартфон ҳам оригинал моделнинг форм-факторида ишланган. Galaxy Fold’дан унинг фарқли жиҳатлари – бош камераси учта эмас, балки икки модулли; ташқи дисплейи ҳам ихчам тасмача шаклида.

ЎҚИНГ: Galaxy Fold 2 рендерлари чиқди. Дизайн билан танишамиз

Олдинроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, Galaxy Fold Lite моделига флагман процессор – Snapdragon 865 ўрнатилса-да, у 5G тармоғида ишлай олмайди. Қурилма икки хил рангдаги, алюминий ва шишадан ишланган корпусга ҳамда 256 гигабайтлик тезкор хотирага эга.

Жанубий кореялик гигант Galaxy Fold Lite моделини шу йил тақдим этиши ва 1100 доллар атрофидаги нархда сотиши айтилмоқда. Бу эса оддий форм-факторли флагман смартфонлар баҳосига тенг, оригинал Galaxy Fold’нинг ярим нархи, деганидир!

ЎҚИНГ: Samsung'нинг энг инновацион ва қиммат смартфони Android 10'га кутилганидан анча олдин ўтади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!