Ярим сонияда қувват оладиган аккумлятор кашф этилди

Ярим сонияда қувват оладиган аккумлятор кашф этилди

Осло университети олимлари сониянинг маълум бир улушида қувват олишга улгурадиган аккумлятор ишлаб чиқди. Бироқ, Clean Technica’нинг ёзишича, бу аккумляторнинг сиғими жуда паст.

Профессор Ола Нильсен ва университет битирувчиси Кнут Бьярне Гангруд қувват олиш тезлигини ошириш ва қурилма ўлчамларини кичрайтириш мақсадида сиғимдан воз кечишга қарор қилди.

Ишланма муаллифлари жамоат транспорти учун экологик тоза қувват манбаини яратишни мақсад қилган эди. Аккумляторнинг қуввати автобусларга бекатдан бекатга етиб олиш имконини беради, бекатларда эса махсус платформага кириб, автобус яна қувват йиғиб олади.

“Келгуси тадқиқотларда биз қувват олиш тезлигини узоқ сафарларга мослаштиришни режалаштиряпмиз. Ҳозирги батерея натижа келтиргунига қадар, биз унинг устида тўрт йил ишладик”, — дейди олимлар.

Hi-Tech.mail.ru’нинг ёзишича, мазкур технология аккумляторли батереялар соҳасида инқилоб ясаши мумкин. Шунингдек, бу транспорт воситалари учун жуда арзон қувват манбаси сифатида хизмат қилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!