“Яшил” авиацияда саёҳат: «қуёшсамолёт» намойиш қилинди

  •   Saroy
  •  518
  •  26.10.2018 14:12

“Яшил” авиацияда саёҳат: «қуёшсамолёт» намойиш қилинди

Ушбу самолётда қуёш энергияси билан бирор марта ҳам ерга қўнмасдан сайёрамизни айланиб чиқиш мумкин, дейди муҳандислар. Самолётни россиялик машҳур саёҳатчи  Федор Конюхов учун яратишмоқда. Аппарат яқинда Сколковода кўрсатилди.

Қуёшсамолётнинг оғирлиги атиги 900 кг чиқади, қанотини ёйганда қулочи 25 метрга етади. Хабарда айтилишича, самолётнинг корпуси Германиядаги  Stemme S12 самолётлар базасида тайёрланган. Электроникаси ҳам немесларники. Энергия тўплаш тизими эса Россиянинг ўзида «РОТЕК» холдинги томонидан яратилган.

«Альбатрос» деб ном олган ушбу аппарат қуёш панеллари билан жиҳозланган. Панеллар самолёт қанотларининг устки  қисмига ҳам, остки қисмига ҳам жойлаштирилган. Ушбу батареялар самолётга тўхтовсиз парвоз қилиш имконини беради. Қолаверса, экологияни асрайди, чунки унга ёқилғи керак эмас.

ЎҚИНГ: Момоқаймоқ уруғи ёрдам беради: учувчисиз учар қурилмаларнинг янги тоифаси ишлаб чиқарилади

Ҳозирда самолёт тажриба босқичларидан  ўтказилмоқда, Келаси йил баҳорда тажрибалар ниҳоясига етади. Ушбу самолёт келгусида чиқарилиши кутилаётган янада каттароқ самолётнинг тажриба намунаси ҳисобланади. Кейинги самолёт эса ҳақиқийси бўлиб, унда 66 ёшли таниқли саёҳатчи Фёдор Конюхов парвоз қилади.

ЎҚИНГ: Учувчисиз учар қурилма парвоз рекордини ўрнатди

«Катта самолётни 2020 йилда кўрамиз», — дейди  «РОТЕК» компанияси директорлар кенгаши раиси Михаил Лифшиц. Ўшанда Конюхов парвоз қила олади. Айни пайтда у Белорусда учувчиликни ўрганмоқда.

Самолётнинг тезлиги тахминан  200-220 км/соат, ҳаво оқимида 300 км/соат. Шамолни ҳисобга оладиган бўлсак  500 км/соат»га ҳам етказиш мумкин. Бу эса ер атрофини беш кунда айланиб чиқишга етади.

Маршрут Австралия, Янги Зеландия, Чили, Аргентина, Бразилия ва ЖАР устидан ўтади. Йўлнинг катта қисми Тинч океани, Атлантика ва Ҳинд океани ҳовзаси устидан ўтаркан. Парвозни Конюховнинг ёлғиз ўзи амалга оширади.

Лойиҳанинг нархи бир миллион доллардан кўпроққа баҳоланмоқда (66 миллион рубл атрофида).

Муҳандислар самолётни учувчи лаборатория деб аташмоқда. Саёҳат давомида ихтирочилар тўпланган энергияни турли ҳароратда ва босимда, самода қуёш нурига қарши  шароитда тестдан ўтказмоқчи.

Агар лойиҳа муваффақиятли якунланса,  «РОТЭК» самолётни серияли равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Хуллас компаниядагилар дунё бўйлаб “яшил” авиацияда саёҳат қилса бўладими ёки йўқми, буни Федор Конюхов ўз парвози билан исботлаб бериши керак, дея таъкидлашди «РОТЭК» раҳбарияти.

ЎҚИНГ: Rolls-Royce гибридли учар такси намойиш қилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.