“Яшил” йўлакдан дрон "омадли" ўтолмади

 “Яшил” йўлакдан дрон

“Санкт-Петербург-Урганч” йўналиши бўйича парвозини якунлаган фуқаро Б.Ж. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали олиб ўтаётган 1 дона учувчисиз учиш аппарати(дрон) яширганлиги фош бўлган. Фуқаро Б.Ж. божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида бу ҳақида маълум қилмаган. Унга тегишли қўл юклари назорат-рентген аппарати орқали холислар иштирокида кўздан кечирилганда яширилган дрон аниқланган.  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати маълум қилди. 

“Урганч” халқаро аэропортида учувчисиз учиш аппарати олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатилди

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли Қарорига асосан 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган

ЎҚИНГ: «Дронлар қотили»: «Калашников»нинг ўз синфидаги энг зўр қуроли намойиш қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.