Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

  •   Saroy
  •  5691
  •  26.10.2018 09:33

Яширин камера ўрнатилган: ижара квартираларида ёки меҳмонхоналарда яширин камерани қандай топса бўлади?

Сентябр ойида шатландиялик жуфтлик Америкага саёҳат қилишиб, Airbnb сервиси ёрдамида ижарага квартира олдилар. Аммо ёш сайёҳлар квартирада яширин камера борлигини билиб қолишди. Бундай ҳолат ҳар биримизда бўлиши мумкин. Хўш квартирада яширин камера борлигини қандай билса бўлади?

Камерани нега ўрнатишади?

Аксарият уй эгалари жуда эҳтиёткор ҳамда яхши тарбия кўрмаган бўлиши мумкин. Шу боис бундайлар ўзгаларнинг шахсий ҳаётига бурун тиқишни хуш кўришади. Улар сизни бирор нарсамни ўғирлайди, мебилларни синдиради ёки туполон қилади деб қўрқишади. Яна шундай тоифадаги уй соҳиблари борки, бундай одамлар жуда ёмон одатга эга, улар бировларнинг нима иш билан банд эканини билиб турмаса ухлай олмайди.

Қолаверса, уй соҳиби уйига яширин камера қўйгани билан уларни қонуний жавобгарликка тортиб ҳам бўлмайди, айниқса у уйни ижарага норасмий равишда берса. Ўзининг уйига ҳар бир одам камера қўйишга ҳуқуқи бор ва сиз объективга тушиб қолсангиз, бу фақат сизнинг муаммойингиз.

Меҳмонхоналар билан эса иш анча осон: улар учун камера ўрнатиш ва уни кузатиб туриш ортиқча ташвиш, қолаверса,  бизнесидан айрилиб қолиш хавфи ҳам мавжуд. Хуллас,  бундай “эрмак” билан фақат эсини еган ёки  уятсиз ходимлар шуғулланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ваҳимачилар учун махсус: яширин камераларни аниқловчи «анти-жосус» гаджет яратилди! (+видео)

Сизга шубҳали кўринган ҳар қандай гаджетни қидириб топинг

Кузатув камерали будильник шундай кўриниши мумкин

Энг аввало будильникни синчковлик билан кўздан кечиринг. Шотландиялик жуфтлик кузатув камерасини айнан будильникдан топишган. Ташқи томондан девайс одатдаги электрон соатлардан бироз фарқ қилган. Ёш оила бошлиғи розеткага уланган вилка худди оддий смартфон зарядкада тургандек кўринаётганини пайқади. Диққат билан қараб турар экан, йигит соат ушбу гаджетнинг асосий функцияси эмаслигини тушунди. Текшириб кўрса ичида яширин камера турарди.

Тутунни сезувчи детектор — бу гаджет камерани ўрнатишнинг яна бир кенг тарқалган усули саналади. Чунки у тепада осиғлик туради ва хонанинг ҳамма жойини кўра олади. Эътибор билан датчикни кўздан кечиринг, қурилманинг барча деталларини яхшилаб кўриб олиш учун ҳатто оёқ остига стул қўйсангиз ҳам бўлади.   

Квартирада кўринган бошқа барча  электрон гаджетларни ҳам шундай синчковлик билан кўздан кечиринг. Агар қандайдир буюм сизга ғалати кўринса, корпусида ёзилган номига қаранг ва у ҳақда интернет орқали батафсилроқ маълумот олинг. Шунда қўлингизга нимани олиб турганингиз маълум бўлади ҳамда кузатувдамисиз ёки йўқми билиб оласиз.

ЎҚИНГ: «Яширин» тугмача ошкор этилди

Объективларни қидиринг

 Ичига камера ўрнатилган ручка

Таассуфки, камералар нафақат оддий девайсларда яширилади, балки бошқа зарур буюмларга ҳам  ўрнатилиши мумкин. Ҳозирда Хитойда митти камера ўрнатилган ручкаларни ёки мусиқа колонкаларини осонгина буюртиришингиз мумкин. Назарий жиҳатдан камера ўрнатса бўладиган ҳар қандай буюмни эътибор билан кўздан кечиринг (айниқса, шахсий ҳудудга йўналтирилган буюм бўлса: диван, кровать, ваннахона). Булар ҳаракат детектори,  bluetooth-динамик ёки ҳатто тақинчоқ ҳам бўлиши мумкин. 

Оддий безакларга яширилган миттигина автоном камералар ҳам бўлади. Хонага кириб жойлашганда абажурларни, картина ромларини, хона гуллари учун тувакларни ва жалюзаларни ҳам кўздан кечиринг. Агар уларнинг бирида унчалик катта бўлмаган думолоқ тешик топсангиз, демак бу тешик миттигина объектив учун қилинган булиши мумкин.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Ердаги камералар сони 1 млрд.га етади

Яширин гаджетларни топишнинг янаям соддароқ йўли бор. Хонадаги чироқни ўчиринг. Қўлингизга смартфонни олиб унинг чироғини ёқинг ва шошилмасдан хонадаги барча буюмларга бирма-бир қаратинг. Агар яширин объектив бўлса, унинг шишаси чироқ нурида акс этади ва жосус гаджетини топишни осонлаштиради.

Ваннахона ва ҳожатхонани текшириб чиқинг

Яширин камера ҳамма жойда, айниқса ваннахонада бўлиши мумкин.

Шунақаси ҳам бўлган: AirBnb хизмати бўйича бир меҳмон Швейцарияга тўхтайди ва ваннанинг тагида унинг ҳаракатларини ёзиб олаётган смартфонни топади. Шу боис ҳожатхона, шкафлар, комодалар ва сочиқлар токчасини синчковлик билан кўздан кечириш лозим.

Сканердан фойдаланинг

Агар шунча текширишлардан ҳам қониқмаган бўлсангиз ва хавфсизлигингиз мутлақо таминланганига шубҳангиз бўлса, яширин қурилмаларни излашга ихтисослаштирилган  махсус сканер сотиб олинг. У  яширин камера олган маълумотларни узатиш учун фойдаланилаётган Wi-Fi ва Bluetooth’дан тарқалтаётган барча тўлқинни ушлайди.

Масалан,  BugHunter Professional антиқўнғизча ишчи частотасининг ўта кенг диапазонига ва юқори сезувчанликка эга. У хонадаги исталган микрофонни, симсиз камерани, смартфонларни ва бошқа жосуслик қурилмаларини топиши мумкин. Тўғри ушбу қурилма арзон турмайди, лекин сайёҳнинг шахсий ҳаётини ўзгалар назаридан аниқ ҳимоялайди. Бундан ташқари, антиқўнғизчаларни интернет орқали ҳам топиши осон ва арзонга тушади.

ЎҚИНГ: Камералар жанги: Huawei P10 Plus девайси LG G6’га қарши

Смартфон учун иловалар

Агар алоҳида гаджетлар учун бошингизни қотиргингиз келмаса, махсус иловаларни смартфонингизга юклаб олсангиз бўлади. Масалан, iPhone учун Hidden Camera Detector дастури яратувчиларининг таъкидлашича, уларнинг ишланмалари хонада яширилган қурилмаларни топишда асқотади. Муҳими смартфоннинг чироғи ишлаши керак. Сизга смартфонни шубҳали объектга қаратишга тўғри келади, дастур эса у ерда қўнғизча ўрнатилганми ёки йўқми айтиб беради.

Дастурда ўқитадиган бир нечта видеороликлар ҳам бор бўлиб, уларда жосус камераларни қандай топиш мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Fing иловаси уйдаги Wi-Fi тармоғига қандай қурилма уланганини билишга ёрдам беради. Ушбу дастур туфайли фойдаланувчи махсус кузатув остида эканини ҳам  билиш мумкин.

Албатта, ушбу икки усул ҳам харид қилинган махсус антиқўнғизчага қараганда сезиларли даражада ёмон ишлайди, лекин оз бўлса ҳам хавфсизликни таъминлай олади.

Агар кемара топилса нима қилиш керак?

Яширин камерани қидириш ижобий натижа кўрсатди ва сиз хонага кузатув камераси ўрнатилганини аниқладингиз? У ҳолда, энг аввало маҳаллий полицияга мурожаат қилинг ва улар текширув ўтказади. Бундан ташқари, сизга квартира топиб берган фирмага хат ёзинг ва ижорага олинган хона ёки номерда юз берган ҳодиса ҳақида албатта маълум қилинг.

Бу жуда муҳим, чунки уй эгасининг яширин камера ўрнатилган бошқа квартиралари ҳам бўлиши мумкин. Демак, у бошқа ижарадагиларнинг ҳам ортидан кузатаётган бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлган яхшида.

ЎҚИНГ: Яширин қуролларни ва жиноятчиларни аниқловчи – «полициячи» смартфон ғилофи яратилди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!