«Яширин камера»ли Xiaomi Mi 11’ни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  3085
  •  21.12.2020 13:07

«Яширин камера»ли Xiaomi Mi 11’ни ишлаётган ҳолида «жонли» кўрамиз!

«Хитойча Apple» аллақачон Xiaomi Mi 11 туркумидаги смартфонларининг тақдимот кунини расман айтган. Унда стандарт моделдан ташқари янада илғор Mi 11 Pro ҳам бўлиши аниқ, лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Сўнгги пайтларда тарқалган хабарларга кўра, стандарт талқиндаги Xiaomi Mi 11 смартфони четлари қайрилган дисплейга ва экраности олд камерага эга. Энди эса ушбу миш-мишларнинг тасдиғи пайдо бўлди: ушбу флагманнинг ишлаётган – экрани ёқиқ ҳолида олинган «жонли» расм чиқди!

Смартфоннинг «Телефон ҳақида» менюсида ушбу моделнинг бошқа хусусиятлари ҳам кўрсатилган. Улардан асосийлари – диагоналига 6,67 дюймлик дисплейнинг 2К форматида тасвир узата олиши ҳамда Snapdragon 888 процессоридир:

Кўриб турганингиздек, Xiaomi Mi 11 аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соатлик, тезкор/ички хотираси эса 8/128 гигабайтлик. Унинг янада катта ўлчамли хотирага эга вариантлари ҳам бўлади.

Ушбу флагманнинг бошқа томонларидан олинган «жонли» суратларини мазкур хабаримизда, ундан буткул фарқланувчи Xiaomi Mi 11 Pro моделиникини эса мана бу хабарда кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасига биринчи навбатда янгиланувчи Xiaomi ва Redmi смартфонлари билан танишинг

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!