Яширин олд камерали ZTE Axon 20 5G смартфонининг илк расмий сурат ва видеоси!

  •   DiMaX
  •  944
  •  21.08.2020 15:44

Яширин олд камерали ZTE Axon 20 5G смартфонининг илк расмий сурат ва видеоси!

ZTE компанияси яқиндагина кутилмаганда яширин селфи-камерали илк смартфонни эълон қилган эди. Кейинроқ эса бу қурилманинг суратлари ва расмлари TENAA регуляторида қайд этилган.

ЎҚИНГ: Махфий селфи-камерали илк смартфоннинг намойиш куни расман эълон қилинди!

Ишлаб чиқарувчи куни кеча ушбу инқиобий қурилманинг биринчи расмий суратини эълон қилган эди. Унга кўра, ZTE Axon 20 5G орқа панелининг дизайни ҳозирги аксарият флагманлардаги каби – бош камеранинг барча модуллари ва фоточақноғи тўртбурчак блокка олинган. Олд юзасини эса бирор тирқишсиз ва кемтиксиз, юпқа ромли экран деярли буткул эгаллаб олган:

TENAA маълумотлар базасида қайд этилишича, ZTE Axon 20 5G анча енгил – 198 граммлик ва юпқа (қалинлиги 7,9 миллиметр) бўлади. Компания уни Snapdragon 765G процессори базасида тайёрлаган ва диагоналига 6,92 дюймлик, аниқлиги 2460х1080 пикселлик OLED-экран билан жиҳозлаган.

ЎҚИНГ: Android 11 сизни яна битта эркинликдан маҳрум этади!

ZTE бундан ташқари Axon 20 5G моделининг биринчи расмий реклама ролигини ҳам эълон қилди. Унда дисплейнинг юқори қисми ўртасида ҳам, бурчагида ҳам, корпусдан чиқувчи механизмда ҳам селфи-камера бўлмаслиги ўзига хос тарзда кўрсатилган:.

ZTE Axon 20 5G экранининг остига яширилган олд камера датчиги 32 мегапикселлик аниқликка эга. унинг квадрокамераси эса 64 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олади.

Android 10 операцион тизимли Axon 20 5G аккумуляторининг ток сиғими 4120 мА/соатга тенг. Компания уни 1 сентябрда расман тақдим қилади, янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Атиги 128 долларга уч камерали, 6000mAh батареяли ва ўйинбоп процессорли смартфон чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!