Яширин селфи-камерали илк смартфонни кутилмаган компания эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1252
  •  12.08.2020 11:27

Яширин селфи-камерали илк смартфонни кутилмаган компания эълон қилди

Турли смартфонсозлар телефонда экраности камера (ёки яширин камера) технологиясини биринчи бўлиб қўллаш учун пойга қилишмоқда. Аввалроқ тарқалган «жонли» суратга кўра, Harmony OS тизимли Huawei Mate 40 флагмани ҳам шундай селфи-камерага эга.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги флагманида «яширин камера» қандай ишлашини кўрсатиб берди («жонли» сурат)

CES 2020 кўргазмасида кўрсатилган Concept One моделида олд эмас, балки асосий камера яширинади, лекин уям сотишга чиқарилмайдиган, концептуал смартфондир.

Бошқа смартфонсозлар ҳали бирортаям экраности камерали гаджетни тақдим этишгани ҳам, шунақа модел тайёрлаганини расман эълон қилишганиям йўқ. ZTE эса кутилмаганда бу борада биринчи бўлишини айтиб баёнот берди!

Weibo ижтимоий тармоғидаги ZTE расмий саҳифасида эълон қилинган ушбу постерга кўра, компания яқин орада дунёдаги илк экраности камерали смартфонни намойиш этади.

Янги авлод селфи-камерасига эга смартфоннинг аниқ тақдимот санасини ZTE яқин кунларда айтади.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)