Яширин селфи камерали смартфонда олинган расмлар эълон қилинди

Яширин селфи камерали смартфонда олинган расмлар эълон қилинди

Сўнгги хабарларга ишонсак, 27 июль куни ZTE ҳақиқатан ҳам ўзгача смартфонни тақдим этади. Бу янги авлод кўринмас селфи камерасига эга Axon 30 смартфони бўлади.

ЎҚИНГ: 19 ГБ тезкор хотирага эга биринчи смартфон тизери эълон қилинди

Смартфонлар кейинги ҳафта бошида тақдим қилинади, лекин шунга қарамай, смартфон акс этган видеолар ҳозирданоқ тарқалмоқда. GSMArena маълумотларига кўра, улардан бирида ҳаттоки экран остига ўрнатилган олд камера билан олинган фотосуратлар қандай бўлишини кўриш мумкин.

Қисқа видео роликларга қараганда, фотомодулни қамраб олган экран майдон бу сафар янада сифатли. Сифат шу қадар баландки, камера ўтган йилги Ахон 20ъдан фарқли равишда экран остида кўринмайди.


ZTE Axon 20 (тепада) ва ZTE Axon 30 (пастда)

Эслатиб ўтамиз, қурилма Snapdragon 870 чипи ва 12 ГБгача оператив хотирага эга. Бу ҳақиқат ёки йўқ эканини тез орада билиб оламиз. Смартфон тақдимотига саноқли кунлар қолди.

ZTE Axon 30 олд камераси билан олинган фотосуратларнинг намуналарини қуйида кўриш мумкин:

 

ЎҚИНГ: ZTE бу флагмани билан Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаламоқчи»!