Яширин селфи-камерали учинчи смартфонни японлар чиқаришди: IP68 ҳимояли ва NFC чипли!

  •   DiMaX
  •  654
  •  03.10.2020 16:52

Яширин селфи-камерали учинчи смартфонни японлар чиқаришди: IP68 ҳимояли ва NFC чипли!

 ZTE экраности камерали илк тижорий смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этган. Шундай технологияга эга бўлган иккинчи телефон эса умуман кутилмаган Вьетнамдаги смартфонсоз – VinSmart компанияси томонидан намойиш қилинди. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Realme ҳам ўзининг экраности камерали смартфонини кўрсатди

Япониядаги Rakuten компанияси эса олд камераси дисплейнинг остига яширилган учинчи симартфонни тақдим этди. Rakuten BIG номли бу қурилма номига яраша катта бўлишдан ташқари, кучли техник таъминотга ҳамда чанг ва сувдан ҳимояга ҳам эга.

Бу смартфонга нақ 6,9 дюймлик OLED-панел ўрнатилган – унинг тасвир аниқлиги Full HD+ форматида. Унинг селфи-модули дисплей юқори қисмининг ўртасида яширилган бўлиб, 32 мегапикселлик якка сенсордан иборат. Бундан ташқари, замонавий трендларга мос тарзда, унинг бармоқ изи сканери ҳам экранга интеграция қилинган.

Rakuten BIG аппарат таъминотининг асосини Qualcomm Snapdragon 765G процессори ташкил этади. Японлар уни 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотира билан таъминлашган, яна microSD-карта уячаси ҳам бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

Бу смартфон корпуси IP68 стандартига кўра чанг ва сув киришидан муҳофаза этилган. Контактсиз тўловлар учун унда NFC чипи қўлланган. Қурилманинг автономлиги учун 4000 мА/соатлик аккумулятор масъул.

Rakuten BIG аллақачон ўз юртида оқ, қора ва қизил рангларда сотила бошлаган. Японияда унинг учун 660 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган; смартфоннинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Яширин селфи-камерали илк смартфон савдога чиқибоқ рекорд ўрнатди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!