«Яширин» тугмача ошкор этилди

  •   Saroy
  •  1365
  •  12.06.2018 11:39

«Яширин» тугмача ошкор этилди

Ҳозирда бармоқ изларидан нусха олувчи  экран сканерлари тренд сифатида шаклланмоқда. Samsung бу лойиҳани ҳаётга татбиқ қилишнинг бир нечта вариантини кўриб чиқяпти (масалан ултратовушли).  Яна бир патенланадиган усул, бу  фойдаланувчиларнинг қурилма билан ўзаро муносабатидир, яъни гап экран остига “яширилган” “жисмоний” тугмалар ва сканер ҳақида кетмоқда.

Хабарда айтилишича, «жисмоний» тугмалар ва нусха олувчи сканер қурилмада қолади, лекин улар экран остига беркитилади ҳамда фойдаланувчи одатга айланган ҳаракатларини бошлаш учун қурилма билан бемалол ишлаши мумкин. Бундан ташқари, дастурий таъминот орқали тугмаларнинг катта-кичиклигини ҳам ўзгартирса бўлади.

ЎҚИНГ: Samsung иккита ҳамёнбоп – Galaxy J3 (2018) ва Galaxy J7 (2018) смартфонларини тақдим этди

Шунингдек, тугмалар вазиятдан келиб чиқиб турли вазифаларни ҳам бажариши мумкин, масалан, камерани чақириш, мобиль тўловлар иловасини тезда ишга тушириш ҳамда рақамли ёрдамчини очиш каби.

Натижада, смартфон ушбу ечим билан экран ва корпус нисбати 90 фоиз бўлишига эришади. Бу ҳозирда Galaxy S9 таклиф этаётган 84,2 фоизлик коэффициент билан солиштирганда қарийб, 6 фоизга кўпдир.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 бирор смартфонда йўқ жиҳатга эга бўлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!