“Яшнобод” технопарки резиденти “Coscom” учун робот ишлаб чиқди

“Яшнобод” технопарки резиденти “Coscom” учун робот ишлаб чиқди

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги “Яшнобод” технопарки резиденти компания офисларига қўйиладиган, тарифлар ва хизматлар бўйича маълумотлар берувчи робот ишлаб чиқди.

Таъкидлаш жоизки, технопарк резиденти бўлмиш “Interactive Robot Solutions” корхонаси маркетинг ва бошқа соҳаларда сунъий интеллектни қўллаш бўйича энди ўз фаолиятини бошлаган инноваторлардандир. У ерда сунъий интеллектли турли форматдаги роботлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда роботлар одамларга маҳсулот, хизматлар ва объектлар ҳақида маълумот бериб, саволларга жавоб беради. Робот-консультантлар меҳмонхоналарда меҳмонларни кутиб олиши, бошқарувчилик функциясини бажариши, ишлаб чиқаришдан банд бўлиши мумкин. Oxford Economics ташкилотининг маълумотларига кўра, роботлар ишлаб чиқаришда одамларнинг ўрнини борган сари кўпроқ эгаллайверади. Аммо компаниялар харажатлари ҳам қисқаради, натижада иқтисодий самарадорлик ўсиб, янги иш ўринлари ташкил этилишига сабаб бўлади.

ЎҚИНГ: Twitter’ни «портлатган» видео: «Энг одамсимон» роботни сиз ҳам кўринг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.