Яхши селфи қандай олинади?

  •   Saroy
  •  1099
  •  17.10.2018 15:41

Яхши  селфи қандай олинади?

Ҳар куни дунёда миллионлаб селфи пайдо бўлади. Айни пайтда олимлар селфининг одамлар руҳиятига қанчалик таъсир этишини таҳлил қилиш билан овора, лекин селфи қилишни  тўхтатишнинг имкони йўқ. Шундай экан, яхши селфи қандай олинади, деган саволга ҳам жавобни тайёрлаб қўйиш зарар қилмайди.

Муҳими — эмоция

Портретлар ҳар доим оддий фотографиядан устун туради. Кузатиб боринг, 10 та селфидан 9 таси шартли равишда чиройли уфқда ёки нонуштада тушган расмдан кўра кўпроқ лайк олади. Ҳаммаси оддий: одамлар ҳар доим ўзгаларга қарашни ёқтиради. Чунки сизнинг чеҳрангиз — ноёб, қолаверса, одамлар ҳам айнан сизнинг саҳифангизга обуна бўлишган. Шу боис уларни эмоциянгиз билан қувонтиринг.

ЎҚИНГ:Селфи фожеалари: олти йилда 260 та қурбон

Жилмайиш, ҳайратланиш, тушкун кайфият акс этган чеҳра сизнинг ҳолатингизни ҳар қандай оғзаки тушунтиришдан кўра яхшироқ ҳикоя қилиб беради. Нотабиий “музлаган” чеҳрадан қочинг. Сиз чеҳраси тошдек қотган одамларнинг ғалати расмларини кўргансиз, тўғрими? Муаммо шундаки, одамлар ўз фотографиясини қийинчилик билан қабул қилишади.

Маслаҳат:

  • Табиий бўлинг. Агар кайфиятингиз аъломи — жилмайинг, тушкун кайфиятдамисиз — тушкун кайфиятда селфи қилинг
  • Ўртоқларингиз, қариндошларингиз, ҳайвонлар билан селфи қилинг. Бу ҳар доим фотосуратни қизақарли қилади
  • Лабингизни чўччайтирманг.

Сифатли суратга олинг

Сўнгги йилларда чиқаётган смартфонлар шуниси билан яхшики, уларда айнан олд камералари жуда яхши суратга олади.

Маслаҳат:

  • Камерани артинг
  • Созлагични текширинг: файлнинг энг катта ўлчами ва сифатини танланг. Смартфонлар сўнгги йилларда жуда сифатли чиқмоқда. Шундай экан, юзингизни суратга олишни AUTO режимига бемалол ишонсангиз бўлади.
  • Агар фотография барибир сифатсиз чиқса, смартфонни алмаштириш ҳақида ўйласангиз ҳам бўлади. Яхши сурат шунга арзийди.

Ёруғликни кузатиб боринг

Ёруғлик қанча кўп бўлса, камерангиз шунча сифатли фотасурат олади. Бундан ташқари, ёруғликни турли бурчакдан бериш мумкин ва баъзан фотографияни янада яхшилаш учун, 90 даража бурилсангиз ёки энкайсангиз етарли бўлади.

Маслаҳат:

  • Уйда тепа ёруғлигидан қочинг. Агар барибир ёруғликда суратга олишга мажбур бўлсангиз, узоқроқ, хона бурчагига қочинг. Қўшимча ёруғлик топишга ҳаракат қилинг ёки чақноқни ёқинг.
  • Агар уйда расм олаётган бўлсангиз, дераза ёнига келинг.
  • Агар шаҳарда тунда суратга олмоқчи бўлсангиз, яхши ёритилган витрина ёки чироқ ёнига келинг.                                                                                                            ЎҚИНГ:NASA истасангиз сизга коинотда селфи қилиш имконини беради

Фон ҳам борлигини эсдан чиқарманг

Аксарият ҳолларда сиз кадрда ёлғиз эмассиз, яна фон ҳам бор. Ҳатто селфининг асосий мазмуни сизнинг юзингиз бўлса ҳам, фон   арзийдиган бўлиши ҳақида қайғуринг. Акс ҳолда ивирсиган хонада файласуфларча нигоҳ билан суратга тушиш нодонликнинг ўзгинасидир.

Маслаҳат:

  • Суратга тушиш учун чиройли жой қидиринг ёки турган жойингизни тартибга келтиринг, ҳаммаси жойида бўлади!
  • Жойини ўзгартириб турувчи камерада бир нечта кадрни суратга олинг. Фон қизиқарли чиқиши учун ракурсни алмаштиришга ҳаракат қилинг                                                ЎҚИНГ:Датчикли экранга эга, 510 долларлик Oppo R17 селфифони чиқди!

Селфини таҳрир қилинг

Фотографияни ҳар доим яхшилаш мумкин. Қолаверса, қиммат смартфонларда махсус иловаларсиз таҳрир қилиш мумкин, шунинг ўзи етади. Горизанталликни тикланг, ёрқинлик қўшинг шунда, селфи янада чиройли чиқади.

Бундан ташқари, расмни янада яхшилаш учун кўплаб пуллик ва текин сервислар мавжуд.

Маслаҳат:

  • Исталган замонавий смартфонда филтри билан ўрнатилган муҳаррир мавжуд. Унинг ёрдамида расмнинг ўта равшанлигини, ёрқинлигини ва контрастини яхшилаш мумкин.
  • Сиз бошқа компаниянинг ҳам муҳарриридан фойдаланишингиз мумкин. Масалан, машҳур VSCO иловаси плёнкали фотографияларга чиройли эффект қўшади.

Тарихни ҳикоя қилинг

Лайклар ва ижтимоий тармоқлар бизни ўзимизни қадрлашга бўлган қарашларимизни ўзгартириб юборди. Кўпчиллик ҳисоблайдики, кимда лайк кўп бўлса ўша фотография зўр, деб. Натижада биз фақат бир тусдаги чеҳра туширилган селфилар нусхасини кўрамиз. Улар бегона одамлар бўлганда ҳам майли эди, агар  дўстларингиз ёки танишларингиз бўлсачи?

Маслаҳат:

  • Фотаграфияда тарихни сўзланг, одамларни айнан шу ўзига боғлайди. Масалан сиз қувноқ ҳолдасиз, чунки ёнингизда ёқимли мушукча турибди. Мана бу суратда эса ҳафа кўринасиз, чунки яхши кўрган футболкангизга кофе тўкиб юбордингиз. Қисқача, лекин қизиқарли сўзларни ёзинг, шунда селфингизга нафақат лайк босишади, балки мазмунан ҳам бойийди.
  • Эксперимент қилишдан эринманг, илҳом қидиринг ва омадли чиққан фотосуратларни такрорлашга ҳаракат қилинг.
  • Машҳур одамлар ва рассомларнинг автопортретларини ўрганинг.                                          ЎҚИНГ:Қўш камерали ва катта FHD+ экранли Galaxy A8 Star селфифони тақдим этилди

Энг машҳур коинот селфи Майк Хопкинс томонидан олинган

Лайкларни унутинг

Энг аҳмоқана ғоя — ўзингизнинг ёки бегонанинг ҳаётини лайклар билан баҳолаш. Юракчалар ва имзочалар қачон муҳим, қачонки сиз блогерлик қилсангиз ва шу йўл билан тирикчилик қилаётган бўлсангиз. Бошқа ҳолатда одам мингта лайк билан ҳам бахтли саналмайди.

Суратга олиш нуқтаси — селфи ишқибозининг яна бир яширин қуроли. Телефонни кўздан бироз баландроқ ушланг. Бундай ракурс иккинчи ёки ҳатто учинчи бағбақани ҳам яширади ва суратда хушбичим бўлиб кўринасиз.

Телефонни имкон қадар ўзингиздан олисда ушланг, Шунда янглишишлар оз бўлади ва чиройли фотосуратга эга бўласиз. Қўлни баландга кўтаринг, озгина бурчак остида суратга олинг. Бу ортиқча вазнни яширади, агар бўлса, албатта.

Фонга эътибор берингфон қанчалик нейтрал ва хотиржам бўлса, сизга шунча кўп эътибор қаратишади. Бошингиз тапасидан симёғоч ёки бўта чиқиб туриши ёки кадрга бегоналарнинг тушиб қолиши суратни асло безамайди. Фонда чиройли манзара ёки архитектура ёдгорлигини кўрсатмоқчимисиз? Улардан узоқроқ бўлинг, Ўшанда сиз хоҳлаган барча нарсаларнинг ўзи кадр ичига киради.

Қуёшга қарши расмга тушманг, сояли жойни  топинг, шунда ёруғликнинг юзингизда тенг тақсимланиши расмни жуда чиройли чиқаради. Акс ҳолда кўзингизни қисиб оласиз ва хитойликларга ўхшаб қоласиз. Жилмайинг, бундай суратлар кўп лайк  йиғади.

Дарвоқе, камерани артиб олинг. Ушбу оддийгина ҳаракат сизни хира расмдан қутқаради.

Ҳозирда, энг долзарб мавзу табиийлик ва табиий чирой ҳисобланади. Расмга тушаётганда узингизни зўрма-зўраки чиройли қилишга уринманг. Одамлар бунда қалбакилик – фэйк бор деб ҳисоблайди ва сизга ишонмай қўяди. Эсда сақланг! Ҳалоллик  дунёни қутқаради.

ЎҚИНГ:Фотокамера қаршисида ҳалокат ёки селфи нега тақиқланмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!